"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади
30 янв 18:06
Янгиликлар
"Клуб қошидаги фарм жамоа Қибрайдаги футбол базасида жойлашган стадион капитал таъмирдан чиққунига қадар ўз уй учрашувларини "Пахтакор" стадионида ўтказиш, шунингдек, Про лига регламентида акс этган барча талабларни бажариш учун кафолат берди.
Маълумки, фарм жамоа таркибида рўйхатдан ўтган футболчи Суперлига ва U-21 чемпионатида иштирок эта олмайди. Жамоа таркибида ўзини кўрсатган футболчи фақатгина даврлаар оралиғида асосий жамоага жалб этилиши мумкин. Шунингдек, клубнинг Про лига жамоасида рўйхатдан ўтказаётган футболчиси билан тузиладиган меҳнат шартномаси Биринчи лига мусобақасиникидан фарқ қилади.
"Пахтакор" футбол мактабидан етишиб чиқаётган футболчиларнинг нисбатан яхшироқ мусобақа ва стадионларда тўп тепиши, шунингдек, Суперлига учун даъвогар клубларга қарши ўйинларда майдонга тушиши инобатга олиниб, клуб раҳбарияти шундай қарорга келди", – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар