UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Азмуннинг "Рома"даги келажаги аниқ  0 01:23Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:19Жуд Беллингемнинг укаси АПЛда ўйнаши мумкин  0 01:12"Реал Мадрид" ўз стадионида ўтадиган икки кунлик концертдан деярли 10 млн миллион евро ишлайди  2 00:11Самвел Бабаян: "Олимпик" биринчи дақиқаданоқ вақт чўзиш ва ўйин темпини ўлдиришга ҳаракат қилди. Бу ишни касб қилиб олган бошқа бир клубни билардим"  36 23:36Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ғалаба қозона олмаганига "Олимпик" ўйинчиларининг майдонда ётгани эмас, ўз имкониятларидан фойдаланмагани сабаб бўлди"  14 23:20Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас"  1 23:08Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"  7 22:55АПЛ грандлари жамоага олиб келмоқчи бўлган мураббий ўз клуби билан янги шартнома имзолади  0 22:38Суперлига. "Навбаҳор" – "Олимпик" 0:0. Highlights  4 22:07Хойлунд, Эриксен, Кристенсен – Дания термаси Евро-2024 учун қайдномасини эълон қилди  1 21:35Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади  176 21:28Суперлига. "Динамо" – "Қизилқум" 2:0. Highlights  1 21:00"Реал Мадрид" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди  11 20:55Суперлига. "Динамо" "Қизилқум"ни таслим қилди ва ғалабасиз сериясига якун ясади  13

"Навбаҳор" Украина премьер-лигаси вакили билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Навбаҳор" Украина премьер-лигаси вакили билан дуранг ўйнади

Теглар :  НавбаҳорКолос
Ўз ўқув - машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги тўртинчи назорат – синов баҳсини Украина Премьер-лигаси вакили – Ковалёвканинг “Колос” клубига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0.

Ушбу баҳсда "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Ўткир Юсупов, Торнике Жимшелеишвили, Игорь Голбан, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Амирбек Жўрабоев, Иван Соловьёв, Ислом Рашидхонов, Аббос Ғуломов, Азизбек Турғунбоев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Миркомил Локаев, Ғиёсжон Комилов, Жавлон Иброҳимов, Ислом Исоқжонов, Абдулҳай Исмоилов, Руслан Болов.

Эслатиб ўтамиз, наманганликлар олдинги ўртоқлик баҳсларида Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Қозоғистоннинг “Жетису” клуби билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганди.

“Навбаҳор” Туркияда яна 2та назорат-синов ўйинлари ўтказади.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика