UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   0 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  33 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  0 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  22 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  275 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  14 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1

"Навбаҳор" Туркияга жўнаб кетди Янгиликлар

"Навбаҳор" Туркияга жўнаб кетди

Теглар :  НавбаҳорТуркия
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида бугун эрта тонгда Туркияга жўнаб кетди.

Наманганликлар Туркияга қуйидаги таркибда жўнаб кетишди.

Мураббийлар штаби: Андрей Канчельскис, Отабек Ғуломхўжаев, Мустафо Байрамов, Аъзам Ражаббаев, Павел Синельников.

Футболчилар: Ўткир Юсупов, Дилшод Ҳамроев, Ислом Абдуллахонов, Игорь Голбан, Мирзоҳид Ғофуров, Хуршид Мухторов, Ғиёс Комилов, Обид Жўрабоев, Тоҳир Шамситдинов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Амирбек Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Абдулҳай Исмоилов, Ислом Рашидхонов, Азизбек Турғунбоев, Иван Соловьёв, Азимжон Аҳмедов, Комил Тожиддинов, Сардор Теляков, Ислом Исоқжонов, Ҳусайн Эргашбоев, Анвар Ҳожимирзаев.

Шунингдек, шифокор Жаҳонгир Нуритдинов, массажчилар Баҳодир Тошбеков ва Жалолиддин Умаров, бош маъмур Аброр Каримов, маъмур Абдурауф Ғуломов ҳамда видео-оператор Илҳом Иминов.

Жамоамиз аъзолари Туркиядаги йиғинни Белек шаҳрида олиб боришади. "Лочинлар" у ерда 21 февралгача машғулотлар олиб боришади.

Мазкур йиғин давомида наманганликлар 6та назорат-синов баҳси ўтказишни режалаштиришган. Ҳозирча ўртоқлик баҳсларидаги 2та спарринг-рақибнинг номи маълум. Булар: Туркманистоннинг "Ахал" ва Сербиянинг "Рад" жамоалари. Таъкидлаш жоизки, уларнинг иккиси ҳам ўз мамлакатлари Премьер-лигаси иштирокчилари саналишади.



Спарринг-рақиблар қаторидан Россия Премьер-лигасининг етакчи клубларидан бири бўлган Москванинг "Динамо" жамоаси ҳам ўрин олиши мумкин.

Шунингдек, Белекдаги йиғин давомида таркибга бир қатор маҳаллий ҳамда хорижлик топ-футболчиларнинг қўшилишлари кутилмоқда.

Бу ҳақда клубимизнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълумот берамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика