"Навбаҳор" Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан дуранг ўйнади
22 июл 2022 22:01
Янгиликлар
"Навбаҳор" Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан дуранг ўйнади
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан дуранг ўйнади.
Учрашувнинг 27-дақиқада Игорь Голбаннинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига оширган тўпини Диёр Туропов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 1:0. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас, душанбеликларнинг қарши ҳужуми вақтида Ўткир Юсупов рақиб футболчига нисбатан қўполлик ишлатди. Натижада учрашув бош ҳаками Иброҳим Исмоилов "Навбаҳор" дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини "Истиқлол" сардори Манучеҳр Жалилов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Шундан сўнг ўйинда ҳисоб ўзгармади.
"Навбаҳор" - "Истиқлол" - 1:1.
Голлар: Диёржон Туропов (27) - Манучеҳр Жалилов (29-пен.)


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар