UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  5 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  1 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

"Навбаҳор": Тайёргарлик давом этмоқда Янгиликлар

"Навбаҳор": Тайёргарлик давом этмоқда

"Навбаҳор" 14 март куни Олий лига 1-тури доирасидан ўрин олган Муборакнинг "Машъал" клубига қарши жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳар куни икки махалдан машғулотлар ўтказилмоқда. Олимпия терма жамоаси бугундан йиғинларни бошлагани боис жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳозирда Тошкентда. Машғулот жараёнини эса Ислом Аҳмедов, Зохид Нурматов ҳамда Мустафо Байрамовлар олиб боришмоқда. Бугунги машғулотда футболчилар дастлаб тўп билан муомила қилиш, ҳужум уюштириш ва ҳимояланиш бўйича машқ ўтказишди. Сўнгра таркиб иккига бўлинган ҳолда ўзаро куч синашди. "Қизиллар" ва "сариқлар" ўртасидаги беллашув дуранг натижа (2:2) билан якун топди. Сариқ екипировкали жамоа голларига А. Турғунбоев ва О. Валижонов (пен.) муаллифлик қилган бўлишса, "қизиллар"дан С. Шихов дубль билан жавоб қайтарди. Жамоалар таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди:

"Қизиллар": Александр Меленчук, Бобир Акбаров, Юрий Рижко, Раҳматулло Бердимуродов, Алишер Саматов, Дилшод Жабборов, Сергей Георгиев, Азим Аҳмедов, Санъат Шихов, Мўйдин Мамазулунов, Улуғбек Бақоев.

"Сариқлар": Хуршид Хўжаев, Омон-Биик Ҳалилов, Тимур Кагиров, Ботир Тўрабоев (Сардор Теляков), Тоҳир Шамситдинов, Отабек Валижонов, Ҳожиакбар Юнусов, Илҳом Бойдедаев, Муҳаммад Расулов, Суннатилла Мамадалиев, Алишер Маҳмудов, Азиз Турғунбоев. Кичик жарохати бор ярим ҳимоячилар Ғайрат Жўраев ҳамда Азамат Бобожоновлар эса якка тартибда шуғулланишди. Машғулот пайтида ҳимоячи Ботир Тўрабоевнинг ҳам оёғи бироз шикастланганини эътироф этиш лозим. Машғулотдан олинган фотосуратларни бироздан сўнг сайтга жойланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика