UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 00:24АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Арсенал". Кўчирилган ўйин учун бошланғич таркиблар аниқ!  1 00:19ЕЧЛ. ​"Брюгге" – "Атлетико Мадрид", "Буде-Глимт" – "Интер". Таркиблар маълум!  0 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  2 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  7 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  29 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  4

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашуви рақамларда Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашуви рақамларда

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувига оид қизиқарли фактларни қуйида эътиборингизга тақдим этамиз.

1- “Навбаҳор” мавсумдаги биринчи очкосини қўлга киритди. Эътиборлиси, ўтган йилда ҳам “лочинлар” чемпионатнинг дастлабки учта ўйинидан сўнг бир очко жамғаришганди. Учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев бу йил ўз чўнтагидан илк маротаба қизил карточкани олди. Дарвозабонимиз Акмал Ортиқов биринчи бор бу йилги чемпионатда “қуруқ” ўйин ўтказди.

2- Учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев учун ушбу баҳс амалдаги мавсумда Олий лига доирасида бошқарган иккинчи ўйинига айланди.

3- “Сўғдиёна” билан Наманганда ўтказилган ўзаро учрашувлар тарихида учинчи маротаба 0:0 ҳисобида кузатилди. Ушбу ўйиндан сўнг жорий мавсумда тўлиқ ўтказилган учта ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинчилар учта қолди (Ҳ. Каримов, А. Ортиқов ва Д. Жабборов).

4- Ўзбекистон чемпионатида ҳозиргача ўз майдонида тўрт жамоа рақиби билан дурангга имзо чекди. “Обод”, “Бунёдкор” ва “Бухоро” сафига “Навбаҳор” ҳам қўшилди. Энг қизиғи, ушбу тўртта  жамоаларнинг барчаси ўз майдонида рақиблари билан 0:0 ҳисобида ўйинни якунлашган.  

5- Жиззахликлар билан бизнинг майдонда кечган тўқнашувларда бешинчи бор дуранг қайд этилди.

6- “Сўғдиёна” билан ўзаро қарама-қаршиликлар тарихида олтинчи бор кучлар тенг келди. Наманганда беш, Жиззахда бир маротаба томонлар муроса йўлини танлашган.

7- Ушбу ўйиндан сўнг сариқ карточкаси бор футболчиларимиз сони еттитага етди. Етти йиллик танаффусдан сўнг “Сўғдиёна” Намангандан очко олиб қайтди. “Сўғдиёна” ва “Навбаҳор” Олий лига ушбу мавсумида ғалаба қозона олмаган жамоалар етти жамоалар қаторида турибди.

8- Учта турдан сўнг барча ўйинларда қатнашган футболчиларимиз сони саккизтани ташкил этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика