UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  28 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  8 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3

"Навбаҳор" "Сўғдиёна" билан учрашувга кириш текин эканлигини эълон қилди Янгиликлар

"Навбаҳор" "Сўғдиёна" билан учрашувга кириш текин эканлигини эълон қилди

Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

"Юртимизда муқаддас Рамазон ойи давом этаётган шу кунларда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовнинг ташаббуси билан "Навбаҳор" жамоасининг кўп минг сонли мухлисларининг фидойиликларига ҳурмат тариқасида, қолаверса, қутлуғ Рамазон ойи совғаси сифатида 1 апрель куни бўлиб ўтадиган Coca Cola Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" учрашувига кириш БЕПУЛ қилиб белгиланди.

Бу ҳам, албатта, футбол мухлислари аудиториясини кенгайтириш, стадионга томошабинларни жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг узвий давомидир.

Шу муносабат билан мухлисларга 1 апрель кунги учрашувда Наманган шаҳри, Давлатобод туманидаги "Марказий" ўйингоҳига бепул ташриф буюриб, стадиондаги CIP сектордан ташқари, бошқа барча секторларга жойлашишлари мумкинлигини маълум қиламиз. 

Стадионга ташриф буюрувчилардан жамоат тартиби ва мухлислик маданиятига қатъий риоя қилишлари, хусусан, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, атрофдаги бошқа томошабинлар ва футбол учрашуви расмийларига нисбатан ҳурмат сақлашлари лозимлигини эслатиб ўтамиз", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" учрашуви 1 апрель куни соат 18:00 да бошланади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

   
04 мар 16:28:40
Салох,иддин Мадияров
Ок
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика