UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  0 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  0 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  1 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  9 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  84 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3

"Навбаҳор": Саматов ва Турғунбоев билан шартнома имзоланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Саматов ва Турғунбоев билан шартнома имзоланди

Мавсумлар оралиғида “Навбаҳор” таркибига келиб қўшилган бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланганлиги ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бир йиллик танаффусдан кейин жамоага қайтган маҳоратли футболчи Алишер Саматов бу йилги чемпионатни “Навбаҳор”да ўтказадиган бўлди. Футболчи билан бир йиллик шартнома имзоланди. Шунингдек, иқтидорли футболчилардан бири Азизбек Турғунбоевнинг амалдаги шартномаси муддати ҳам якунланганди. Бугун Турғунбоев билан ҳам шартнома муддати узайтирилди.

Шу кунга қадар Саматовдан ташқари мавсумлар оралиғида жамоага қўшилган Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йовановичлар билан шартномалар имзоланганди. Шунингдек, жамоа сардори Дилшод Жабборов билан амалдаги шартнома муддати ҳам узайтирилганди. Тез орада бошқа футболчилар билан ҳам шартнома имзоланади.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика