UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  43 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  185 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  19 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш. Бобоев кетди Янгиликлар

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш. Бобоев кетди

Бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди.

Унда "Навбаҳор" ПФК раҳбарияти ва ишчи-ходимлари, "Марказий" ўйингоҳ раҳбарияти ҳамда ишчи-ходимлари, "Навбаҳор" жамоаси мухлислари иштирок этишди. Йиғилишни Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев олиб борди. Алишер Турсунбаевич ўз сўзида мамлакатимиз, хусусан, вилоятимизда спорт, шу жумладан, футболга катта эътибор қаратилаётганлиги,  Наманганнинг “Навбаҳор” клуби олдига жорий мавсумда юксак мақсад қўйилганлигини таъкилаб, жамоада трансферлар “ойнаси” вақтида юз берган ўзгаришларга тўхталиб, “Навбаҳор”нинг ўз олдига қўйган мақсадига етишига тилак билдирди. Шундан сўнг, ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, “Ҳуқуқий Жамият” нашриёти таъсисчиси, “Машимпекс” холдинги вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти этиб тайинланди.

Алишер Файзуллаев Шамшод Сариковга янги лавозимида омад ёр бўлишини тилади.


Сўнгра Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Баҳром Холмирзаев сўзга чиқиб, Шамшод Сариковга янги лавозимида омад ёр бўлишига тилак билдирди.
 
Шундан сўнг, Шамшод Эргашович сўз олиб, билдирилган ишонч учун Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич  Бозаровга миннатдорчилик билдириб, ўзига билдирилган ишончни оқлаш учун қўлидан келганча меҳнат қилишини таъкидлади.

 
Сўнгра, Наманган вилоят футбол ассоциацияси янги вице-президенти Шамшод Сариков “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ва ишчи – ходимлари, шунингдек, “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти ҳамда ходимлари, бундан ташқари, "Навбаҳор" жамоаси мухлислари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, шу кунгача “Навбаҳор” ПФК директори вазифасида ишлаган Бахтиёр Бобоев ўз аризасига кўра, истеъфога чиқарилганлиги маълум қилинди.

Б.Бобоевнинг ўрнига шу кунгача “Навбаҳор” ПФК директори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Илҳомжон Мирзабоев вақтинчалик “Навбаҳор” ПФК директори этиб тайинланди.
 

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика