UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Варди энг яхшиси!  0 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга, автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  4 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" учрашувида бош ҳакам наманганликлар фойдасига пенальти белгиламагани учун огоҳлантирилади Янгиликлар

"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" учрашувида бош ҳакам наманганликлар фойдасига пенальти белгиламагани учун огоҳлантирилади

Cоcа-Cола Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" (2:0) учрашувида ҳакамлар томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича ЎФА Ҳакамлар бўлимининг хулосаси маълум қилинди.

"34-дақиқада "Навбаҳор" вакиллари ҳужум уюштирган вақтда наманганлик ҳужумчи (Зоран Марушич – таҳр.) тепган тўп "Қўқон-1912" футболчиси (Мурод Холмуҳамедов – таҳр.)нинг ўнг қўлига тегиб, майдонни тарк этди. Мазкур вазиятда бош ҳакам (Раҳимбек Каримов – таҳр.) бурчак тўпи белгилади. 

Ушбу ҳолатда ҳимоячининг қўли табиий равишда эмас ва тўп ундан ўтганда бўш қолган дарвозага кирар эди. Мутахассислар фикрига кўра, мазкур ҳолатда пенальти ва яққол голдан маҳрум қилгани учун ҳимоячига нисбатан қизил карточка кўрсатилиши керак эди. 

Юқоридаги вазият ўйин тақдирига эмас, балки ҳисобига таъсир кўрсатгани инобатга олиниб, бош ҳакамга нисбатан огоҳлантириш ва ўйинда ишлагани учун паст баҳо берилади", – дейилади расмий хулосада.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика