UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  4 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  14 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

"Навбаҳор" легионери Марушич: "Ўртоқлик ўйинларида ҳеч қачон бундай атмосферада тўп тепмаганман" Янгиликлар

"Навбаҳор" легионери Марушич: "Ўртоқлик ўйинларида ҳеч қачон бундай атмосферада тўп тепмаганман"

Туркия йиғинида қатнашаётган "Навбаҳор"нинг янги аъзоси, сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич сайтимиз ходимларига интервью берди.

- Йиғин ҳақида фикрларингиз?

- Об-ҳаво ва майдон ҳолати зўр, йигитлар ҳам ўзаро жуда аҳил. Машғулотлар яхши темпда давом этмоқда, мавсумга астойдил тайёргарлик кўряпмиз.

- Собиқ клубингиз ("Динамо" Тбилиси - таҳр.) билан кичик муаммо юзага келганди. Ўша муаммо ҳал қилиндими?

- Ҳозирча йўқ. Менимча, бир ҳафтада ҳал бўлиб қолса керак.  

- Бу ҳолат ўзи қандай келиб чиққанди?

- "1+1" кўринишидаги шартнома "Динамо" (Тбилиси) томонидан нотўғри тузилган экан. Ҳозир бу иш билан адвокат шуғулланмоқда. Тез орада ҳаммаси менинг фойдамга ҳал бўлади.

- Демак, янги мавсумни "Навбаҳор"да бошлайсиз...

- Ҳа, албатта.

- Илк таассуротларингиз қанақа?

-  Барчаси супер!  "Навбаҳор" сафига қўшилганимдан хурсандман. Жамоа яхши шаклланган, жамоадошларим ҳам ажойиб. 

- Сиз Наманганда ўртоқлик учрашувларида қатнашдингиз. Ўша ўйинларга анча мухлис келди. Бу борада нима дея оласиз?

- Жуда ёқимли бўлди. Ўртоқлик ўйинларида ҳеч қачон бундай атмосферада тўп тепмаганман. Чемпионатда қандай бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас. Қўллаб-қувватлаган наманганликларга раҳмат!


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика