UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  4 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  10 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

"Навбаҳор" жазоланиши мумкин Янгиликлар

"Навбаҳор" жазоланиши мумкин

"Пахтакор" Ўзбекистон кубогини чорак финалда тарк этди.

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 17', Жамшид Искандеров - 51'

Ўзбекистон кубоги . 1-тур

02/09/2022, 20:00

1
:
2
Тугади

Пахтакор

Шаҳзод Азмиддинов - 14'

45'
90'
17'  Жамшид Искандеров
51'  Жамшид Искандеров
61'  Даврон Ҳошимов (Азим Аҳмедов)
68'  Диёр Туропов (Дониёр Абдуманнопов)
68'  Асадбек Собиржонов (Жасур Яхшибоев)
71'  Жамшид Болтабоев
14'  Шаҳзод Азмиддинов
14'  Достонбек Ҳамдамов
20'  Фаррух Сайфиев
50'  Икром Алибоев
66'  Икром Алибоев (Аббосбек Файзуллаев)
83'  Одилжон Ҳамробеков
86'  Фаррух Сайфиев (Муҳаммадали Ўринбоев)

Намангандаги баҳсдан кейин меҳмон жамоа вакиллари ташкилотчиликка нисбатан эътироз билдиришяпти. Клуб расмийларининг айтишича, ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда майдон атрофида туриши керак бўлган захира тўплари йиғиштириб олинган. Стадионда бўлган сайтимиз ходими эса "ball boy"лар "Навбаҳор"нинг 2-голи урилганидан кейин тўпни тошкентлик футболчиларга узатиш ўрнига узоқроққа олиб қочганини билдирди.

Қоидага кўра, расмий учрашувда фойдаланиш учун камида 8 та тўп бўлиши керак. Уларни узатиб туриш учун майдон атрофида 10 нафар (энг камида) "ball boy" бўлиши лозим. Буни мезбон жамоа таъминлайди.

Агар "Пахтакор" вакилларининг гапи рост бўлса, учрашувнинг охирги 20 дақиқасида регламент қўпол равишда бузилган (16.11). 

Бу ҳақда маълумот олиш учун ярим тунда ЎзПФЛ ходимларини безовта қилдик. Ташкилот вакили мазкур ҳолат учрашув комиссари билан ҳозирча муҳокама қилинмаганини билдирди:

"Агар адашмаётган бўлсангиз, бу жуда хунук вазият. Эртага учрашув комиссари ўйин бўйича батафсил маълумот топширганидан кейин ҳолатни ўрганамиз. Шунақа бўлгани тасдиқланса, мезбон жамоага нисбатан тегишли тартибда чора кўрилади.

Хотиржам бўлишингиз мумкин, бунақа нарсаларни эътибордан четда қолдирмаймиз. Қайсидир клуб ўйин натижасига таъсир кўрсатиш учун энг майда деталлар орқали қоидани бузса ҳам, ЎзПФЛ тегишли тартибда чора кўриб келади".

Ёдингизда бўлса, бу жамоалар ўртасида Суперлиганинг биринчи даврасида кечган учрашувда бошқачароқ вазият бўлган: "Пахтакор" фан-клуби етакчиси Жавоҳир Шокиров техник зонада пайдо бўлиб, аутга чиқиб кетган тўпни рақиб футболчисига қайтариб бериш ўрнига, бошқа томонга намойишкорона тепиб юборган эди.  Шу туфайли ўйин якунлангач стадионда жанжал келиб чиққан. Тартиб-интизом қўмитаси эпизодни ўрганиб чиқиб, Тошкент клубини жаримага тортган эди.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика