UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  3 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  12 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  7 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

"Навбаҳор": "Бухоро" мағлуб этилди Янгиликлар

"Навбаҳор": "Бухоро" мағлуб этилди

Теглар :  БухороНавбаҳор
Кеча "Навбаҳор"нинг пойтахт йиғиин якунига етди.

Тошкентда олиб борилган тайёргарлик жараёнининг сўнгги кунида Рашид Ғофуров шогирдлари "Бухоро" клуби билан ўзаро куч синашишди. 90 дақиқа давомида ўйин эришилган устунлик якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг биринчи бўлимида "лочинлар" ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Нодир Мавлонов ўз номига гол ёздириб қўйди. Таъкидлаш лозимки, ҳисоб очилгач рақиб 11 метрли жарима зарбасини тепиш имконига эга бўлганди. Аммо, дарвозабонимиз Акмал Ортиқов пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди. Беллашувнинг биринчи ярми 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда Аъзам Алиев ҳисоб 2:0 кўринишга эга бўлишини таъминлади. Ўйин охирларида рақиб "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни қисқартиришни уддалади. 2:1 ҳисоби беллашув охиригача сақланиб қолди.

Шу тариқа "Навбаҳор" Тошкентдаги йиғиннинг сўнгги назорат учрашувида ғалабани қўлга киритди.

"Навбаҳор" беллашувни қуйидаги таркибда бошлади: Акмал Ортиқов, Обид Жўрабоев, Дилшод Жабборов, Хайрулло Каримов, Азиз Ғуломхўжаев, Аъзам Алиев, Нодир Мавлонов, Акрам Бахритдинов, Анвар Ражабов, Виктор Карпенко, Олександр Пишур.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика