UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02"Насаф" футболчиси тез орада эркин агентга айланади ва "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилади  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  2 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  33 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  8 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0

"Навбаҳор" билан ўйиндан кейин Улуғбек Бақоев нималар деди? Янгиликлар

"Навбаҳор" билан ўйиндан кейин Улуғбек Бақоев нималар деди?

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.




"Бугун иккита тенг кучли жамоалар ўзаро ўйнашди. Биринчи таймда бир нечта вазиятлар яратдик, рақиб посбони яхши ҳаракат қилди. Иккинчи таймда бироз пала-партиш ўйин кечди. Иккала томонга ҳам ҳужумлар бўлди. Йигитларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Ўйин давомида ҳакамларга кўп эътироз билдирдингиз. Учрашувда баҳсли вазият ҳам бўлди. Бугунги ҳакамликка қандай баҳо берасиз?

- Ўша вазиятда биз ўзгаришни амалга оширишга тайёр эдик. Бироқ Насимовнинг тушиши 5 дақиқага чўзилиб кетди. Тушунишимча электрон табло ишламай қолганди. Қаҳрамоновнинг вазиятида эса у қадар кескин нарса бўлди деб ўйламайман.

- Милан Митрович сўнгги ўйинларда кўринмай қолди...

- У коронавирус юқтириб олганди. Касалликдан тузалди ва кейинги баҳсга тайёр бўлади.

- Эшитишимизга қараганда Митрович Сербияга учиб кетган экан.

- Ҳа, у Сербияга учиб кетганди. Ўша ерда касаллик аниқланди ва даволаниб юртимизга қайтиб келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика