UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  8 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   9 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  5 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9

“Навбаҳор” 1996 йил чемпионликни қўлга киритганда таркибда кимлар бўлган? Янгиликлар

“Навбаҳор” 1996 йил чемпионликни қўлга киритганда таркибда кимлар бўлган?

Узоқ йилик тарихга эга “Навбаҳор” 1996 йилда Ўбекистон чемпиони бўлганини билсангиз керак.

Бугун ушбу жамоанинг жонкуяр мухлисларининг талабига бинонан чемпионликка эга чиққан таркибни ва мураббийларни ёдга оламиз.

“Лочинлар” учун ушбу йилда тарихдаги энг яхши мавсумларидан бирини ўтказганди. Жамоа Олий лигада иштирок этувчи барча 16 жамоани ортда қолдириб якунда олтин медалларга эга чиққанди. “Навбаҳор” 1996 йилги миллий чемпионатимизда 30та учрашувнинг 23тасида ғалаба қозонади, 5та учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, икки баҳсда мағлубият аламини тортишга мажбур бўлади. Тўплар нисбати 88-23ни, очколар эса 74тани ташкил этади. Шундан билса бўладики Виктор Жалилов шогирдлари мавсумни юқори даражада якунлашган.

Жамоа бошлиғи сифатида “Бунёдкор”даги фаолияти билан танилган Бахтиёр Бобоев ишлаган. Ҳозирги кунга келиб барча клубларнинг мураббийлар штабидантўрт, беш нафаргача мутахассислар жой олади. Ўша вақтларда наманганликларни ўйинларга иккита мураббий тайёрлаган. Булар Виктор Жалилов ва Владимир Ятченко. Демак, умумий таркиб қуйидаги кўринишда бўлган:

Дарвозабонлар: Дмитрий Башкевич, Олег Беляков
Ҳимоячилар: Бахтиёр Тоғаев, Марат Дилмуҳаммедов, Фарҳод Магометов, Сайдулло Турсунов, Мустафо Байрамов, Геннадий Денисов, Сергей Арслонов, Эдуард Мамотов.
Ярим ҳимоячилар: Илҳом Шарипов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Анвар Асадуллаев, Дмитрий Батинков, Алексей Винников, Тоҳир Мадраҳимов.
Ҳужумчилар: Олег Шацких, Ёрпўлат Ёралиев, Зафар Мусабоев, Дилшод Алиев, Анвар Солиев


2016 йилги мавсумда ушбу чемпионликка 20 йил тўлиши муносабати билан ўзига хос шоу тадбир уюштирилганди. Унда бир қанча собиқ футболчилар қатнашганди.


ОЛИЙ ЛИГА-2016 МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

НАВБАҲОР

30

23

5

2

88-23

74

2

НЕФТЧИ

30

23

3

4

72-30

72

3

МҲСК

30

18

8

4

80-41

62

4

ДЎСТЛИК

30

17

4

9

52-38

55

5

НУРАФШОН

30

15

5

10

52-39

50

6

ПАХТАКОР

30

15

3

12

50-30

48

7

ТРАКТОР

30

12

7

11

46-43

43

8

НАВРЎЗ

30

11

8

11

44-51

41

9

АТЛАСЧИ

30

11

3

16

48-62

36

10

ДИНАМО С

30

11

1

18

36-46

34

11

ЯНГИЕР

30

10

3

17

43-55

33

12

СЎҒДИЁНА

30

9

5

16

42-58

32

13

КОСОНСОЙ

30

9

3

18

32-61

30

14

МАШЪАЛ

30

8

4

18

28-64

28

15

ДИНАМО У

30

8

3

19

36-67

27

16

АСК

30

4

7

19

29-70

19



Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика