UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  2 17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   1 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  1 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  10 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  24 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

"Нассажи" бош мураббийи: "Навбаҳор"нинг ғалабаси ишқибозлар эффекти сабаб рўй берди деб ўйлайман" Янгиликлар

"Нассажи" бош мураббийи: "Навбаҳор"нинг ғалабаси ишқибозлар эффекти сабаб рўй берди деб ўйлайман"

"Навбаҳор" ҳамда "Нассажи" ўртасидаги ОЧЛнинг 3-тур ўйинидан (2:1) сўнг меҳмон жамоа устози Меҳди Раҳмати матбуот анжуманида иштирок этди.

- Футболчиларимни ажойиб ўйин билан табриклайман. Биринчи бўлимда режаларимиз амалга ошди ва таймни ғалаба билан якунладик. Иккинчи бўлимда хатоликлар юз бера бошлади. Ҳакамнинг офсайдни аниқлашдаги кичик хатоси эвазига футболчимизга қизил карточка кўрсатилди. Шунга қарамасдан жамоамиз яхши ўйин кўрсатди, улардан миннатдорман. Бу ўйиндаги мағлубиятимиз кечиктирилган офсайд сабабли рўй берди.

Ушбу баҳсда мухлисларнинг ҳакамга қилган босими ҳисобига рефери кўп хато қилди. Ҳакам хатоси сабаб қизил карточка олдик ва четлатишдан сўнг ўйин ўзгариб кетди. Қизил карточка сабаб мажбурий ўзгаришлар амалга оширдик. Жароҳати бор футболчиларимизни ҳам майдонга туширишга тўғри келди. Агар ҳакам қизил карточка бермаганида, иккинчи голни уриб, баҳсни ғалаба билан якунлар эдик.

Бугунги баҳсдаги натижа фаолиятимдаги энг оғири. Қизил карточкани ҳалигача хазм қила олмаяпман. Офсайд аниқланганидан сўнг ҳакамлар ВАРни кўриб, футболчимизни майдондан четлатяпти. Лекин йигитлар охиригача курашишди, уларга раҳмат айтаман.

- Наманган ҳақидаги таассуротларингиз ва мухлислар яратган атмосфера ҳақида нима дея оласиз?

- Мухлислар жамоани жуда яхши қўллаб-қувватлашди. Ушбу ғалаба ишқибозлар эффекти сабаб рўй берди деб ўйлайман. Ҳакамлар мухлисларнинг босими туфайли хато қилишга мажбур бўлишди. Ўша хато бўлмаганда, ғалаба билан қайтган бўлардик. "Навбаҳор"нинг ғалабаси тўлиғича мухлисларники. Эронлик мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Улар камчилик бўлишига қарамасдан, бизни имкони борича қўллаб туришди.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика