UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  4 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  13 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3

"Насаф" ўз уйида "Қизилқум"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Насаф" ўз уйида "Қизилқум"ни мағлуб этди

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.
«Насаф» (Қарши) – «Қизилқум» (Навоий) 3:1
16 апрель 2015. Қарши. “Марказий” стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: В. Агишев (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро)
УзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Голлар: Артур Геворкян 29 пенальти, - 1:0. Шоҳруҳ Гадоев 48, - 2:0. Бахриддин Ваҳобов 59, - 2:1. Шоҳруҳ Гадоев 70, - 3:1 (Артур Геворкян).

"Насаф": 30.Ўткир Юсупов, 5.Ботир Қораев, 9.Илҳом Шомуродов, 16.Алишер Юсупов, 17.Артур Геворкян (38.Дониёр Нарзуллаев, 85), 19.Баҳром Абдураҳимов (27.Илҳом Юнусов, 72), 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 23.Шерзод Аъзамов, 32.Ҳамза Каримов, 33.Одил Ҳамробеков.
Захира: 25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 7.Акром Бахриддинов, 15.Рой Рок, 34.Фаррух Сайфиев.

"Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 6.Фаррух Хайдаров, 8.Акмал Рустамов (10.Бахриддин Ваҳобов, 46), 9.Вячеслав Шевченко, 11.Алишер Саноев, 14.Файзулла Қамбаров, 21.Миржалол Қурбонов, 23.Шерали Жўраев, 33.Андрей Деркач, 50.Георгий Квесиешвили, 92.Азиз Усмонов.
Захира: 12.Дилшод Ҳамроев, 7.Жамшид Шохназаров, 19.Руслан Санаев, 23.Асқар Муҳиддинов, 26.Алишер Холиқов, 30.Сарвар Холматов.

Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков 42, Вячеслав Шевченко 51, Алишер Юсупов 52, Шоҳрур Гадоев 90+3. 


                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ

90+3. Учрашув якунланди. "Насаф" - "Қизилқум" 3:1

90.
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБАААА! Баҳриддин Ваҳобовнинг чамаси 18 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

87.
Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Шевченко яқин масофадан дарвозага ерлатиб кучли зарба берди.  Дарвозабон тўпни қайтарди.

85. Ўзгариш. "Насаф".
Артур Геворкян ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди

75.
Фарруҳ Ҳайдаровнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси голга айланишига сантиметрлар етишмади.

72. Ўзгариш. "Насаф".
Баҳром Абдураҳимов ўрнига Илҳом Юнусов майдонга тушди.

70. Қанотдан узатилган тўпни Геворкян Гадоевга оширди. Шоҳруҳ яқин масофадан дарвозани ишғол этди - 3:1.

69. ГООООООООООООООООООООЛ! 3:1. Гадоев!

61. ЗАРБА!
Сайфиевнинг кучли зарбаси дарвоза тўсининга тегиб қайтди. Геворкян томонидан йўлланган такрорий зарбани ҳимоячи қайтарди.

59. Захирадан майдонга тушган Баҳриддин Ваҳобов ҳимоячилардан қайтган тўпни бўш дарвозага аниқ йўллади - 2:1.

59. ГОООООООООООООООООООООЛ! 2:1. Ваҳобов!

58. Ўзгариш. "Насаф".
Одил Ҳамробеков ўрнига Фарруҳ Сайфиев майдонга тушди.

53.
Ботир Қораевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Шоҳруҳ Гадоев боши билан дарвозага йўналтирди. Ноаниқ.

52. Огоҳлантириш. "Насаф".
Алишер Юсупов

51. Огоҳлантириш. "Қизилқум".
Вячеслав Шевченко

48. Шоҳруҳ Гадоевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Такрорий зарбани Шоҳруҳнинг ўзи дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

48. ГОООООООООООООООООООЛ! Шоҳруҳ Гадоев 2:0

46. Ўзгариш. "Қизилқум".
Акмал Рустамов ўрнига Баҳриддин Ваҳобов майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди


45. Биринчи бўлим якунланди.

45.
Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми. Шевченконинг жарима майдончаси ичига кириб йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

45. Огоҳлантириш. "Насаф".
Эркин Бойдуллаев

42. Огоҳлантириш. "Насаф". Одил Ҳамробеков
га майдон марказига яқин жойда рақибга қўполлик қилгани учун

37.
Геворкяннинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Фарруҳ Ҳайдаров ўз дарвозасига йўллади. Жабборов тўпни қайтарди.

33. ЗАРБААААА!
Геворкян яна дарвозага зарба берди, тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди

29. ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Артур Геворкян  пенальтидан ҳисобни очди - 1:0

28. ПЕНАЛЬТИ! Меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида Геворкянга нисбатан қўполлик ишлатишди ва пенальти....

21. ЗАРБААААА! Геворкян томонидан амлга оширилган жарима зарбаси дарвозабоннинг қўлига, кейин дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.

18.
Алишер Юсупов томонидан жарима майдончасига оширилган тўпни ҳужумчилар дарвозага йўллай олмади.

17.
Илҳом Шомуродовда қулай имконият бўлганди, зарба аниқ чиқмади

15.
"Қизилқум" футболчилари "Насаф"га очиқ футбол таклиф этишмоқда. Томонлар навбати билан ҳужумлар уюштиришмоқда...

14. "Насаф"нинг илк хавфли ҳужуми. Артур Геворкяннинг ўткир бурчак остида чамаси 5-6 метрлардан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

5.
Дастлабки дақиқаларда майдонда тенг кураш кечмоқда.

1. Ўйин бошланди!


- Учрашув соат 18:30да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика