UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  0 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  3 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  8 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  8 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  15 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  8 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  11 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  54 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  9 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1

"Насаф" жамоаси аъзолари Чироқчидаги 1-БЎСМда бўлишди Янгиликлар

"Насаф" жамоаси аъзолари Чироқчидаги 1-БЎСМда бўлишди

Жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида, хусусан ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, истеъдодли спортчи-ёшларни эрта аниқлаш мақсадида жойларда турли спорт тадбирлари давом этмоқда

Жумладан, 4 декабрь куни Чироқчи туманидаги 1 – сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида Қаршининг “Насаф” футбол клуби жамоаси ташриф буюрди.   

 Мазкур тадбир Чироқчи туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда  1- сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан ташкил этилди.  “Насаф” футболчиларнинг БЎСМ тарбияланувчилари билан бўлиб ўтган учрашувида бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳамда  Бобур Абдухолиқов, Ойбек Бозоров сингари ўйинчилари сўз олиб, футболга ошно бўлган боланинг катта спорт сари боришида иродани мустаҳкам бўлиши, машғулотларда тобланиши, ўз устида ишлаши  хусусида тўхталиб ўтди ва ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига   батафсил жавоб беришди. 

Шундан сўнг “Насаф” футболчилари ўқувчилар билан икки жамоага бўлиниб, мастер-класс кўринишидаги ўйин ўтказишди. Мазкур тадбирда  иштирок этган   Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жўраев ҳам “Насаф” клубининг бундай ташрифидан мухлисларнинг, айниқса, ўқувчиларнинг кўнгли шод бўлгани, уларнинг спортга, футболга бўлган иштиёқи  ортганини таъкидлаб ўтди. Янаям эътиборлиси, тадбир сўнггида “Насаф” жамоаси ва туман ҳокимлиги “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбирга таклиф этилган ногиронлиги бўлган    бир гуруҳ фуқароларга ногиронлик аравачалари ва бошқа қимматбаҳо совғалар ўлашди. Бундан ташқари БЎСМ тарбияланувчилари ҳам “Насаф”нинг турли спорт жиҳозларидан иборат совғаларига эга бўлишди.


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади   

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика