“Насаф” БАА йиғинини якунлади
07 фев 2016 08:07
Янгиликлар
“Насаф” БАА йиғинини якунлади
12 куни давомида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай ва Абу Даби шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ўтказган “Насаф” футболчилари 7 февраль куни Ўзбекистонга қайтишади.
Йиғин давомида футболчиларимиз тўртта назорат учрашувини ўтказишди. Дастлаб Жанубий Корея чемпиони “Чонбук Моторс” жамоаси иккита таркибда учрашув ўтказилган бўлса (0:0, 3:5), кейинги баҳсда Хитойнинг “Хенан” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Сўнги баҳс эса Россиянинг “Крилья Советов” жамоаси билан ўтказилди (2:4).
“Насаф” делагацияси 7 февраль куни Шаржа-Тошкент авиайўналиши орқали юртимизга қайтиб келади. Қисқа танаффусдан кейин футболчиларимиз Қаршидаги қароргоҳларида тўпланишади ва 17 февраль куни “Пахтакор”га қарши Ўзбекистон суперкубоги учун кечадиган баҳсга тайёргарликни бошлашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар