UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  93 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

"Наполи"нинг 87 ёшли мухлиси ҳақида Янгиликлар

"Наполи"нинг 87 ёшли мухлиси ҳақида

"Ювентус"га қарши баҳсдан олдин журналист ва Неаполь жамоасининг мухлиси Винченцо Императоре ажойиб воқеани сўзлаб берди.

Императоренинг 87 ёшли отаси "Наполи"га мухлислик қилади. Унинг отаси альцгеймера (мия ҳужайраларининг шикастланиши) касаллигига чалинган. Бу касаллик туфайли аста-секин хотирасини ёқотиб бормоқда. Ҳаттоки, икки-уч кун олдин бўлган воқеаларни ҳам унутиб қўяди. Винченцо отасини хурсанд қилишнинг ажойиб йўлини топди: ҳар икки куннинг бирида отасига "Наполи" туринликлар устидан ғалаба қозонди деб айтади.

"Ҳар 2-3 кунда отамнинг ёнига бориб бугун яшанба деб айтаман. У Италия Чемпионати ўйинлари фақат дам олиш куни бўлиб ўтади деб ўйлайди. Мен эса сўзимда давом этиб: "Дада, бугун "Кекса синьора" "Наполи"га қарши майдонга тушади дейман. Ўша пайт унинг юзида ҳаёжон аралаш ҳавотир ҳам пайдо бўлади. Чунки унинг жамоаси "Юве"га мағлуб бўлишидан жуда ҳам қўрқади", — дейди журналист.

Отамнинг хонасидаги телевизорга кабель уланмагани сабабли футбол томоша қилишнинг иложи йўқ. Унинг ўзи ўйин натижасини била олмайди. Сўнг мен ишга кетдим дея чиқиб кетаман. Ярим соатдан кейин эса унга қўнғироқ қиламан ва бор овозим билан бақириб шундай дейман: "Дада, ғалаба муборак. "Наполи" ютди!"

"Энцо, ростданми? — отамнинг овози титраб, қувончи ичига сиғмай кетади. — Қандай яхши хабар! Ишонгим келмаяпти!"

"Наполи" — отамни даволайдиган, унга қувонч бағишлаб, соғлиғини ижобий томонга ўзгартирадиган дори. Куни кеча бўлган ўйиндаги натижа ҳам муҳим эмас. Чунки отамнинг севимли "Наполи"си доим ғалаба қозонади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика