UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  1 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:26Италия Суперкубоги. "Наполи" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  4 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  3 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  5 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2

«Наполи» Осимхенни Руди Гарсия билан тортишуви учун жаримага тортмоқчи Янгиликлар

«Наполи» Осимхенни Руди Гарсия билан тортишуви учун жаримага тортмоқчи

«Наполи» клуби жамоа форварди Виктор Осимхенни бош мураббий Руди Гарсия билан тортишуви учун чора кўради.

А Серия сўнгги тури доирасида «Наполи» «Болонья» билан дуранг (0:0) қайд этди. Учрашувнинг 73-дақиқасида Виктор Осимхен пенальтидан гол кирита олмагач, бош мураббий унинг ўрнига 86-дақиқада Жованни Симеонени майдонга туширди. Бундан жунбушга келган нигериялик форвард майдонни тарк этаётганида Руди Гарсияга норозилигини намойишкорона кўрсатди.

Il Mattino хабарига кўра, Неаполь клуби Осимхенга чора кўриш масаласини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, жамоа сардори Жованни Ди Лоренцо ўйиндан кейин кийиниш хонасида Осимхен билан жиддий оҳангда гаплашиб олган.

Мураббий ҳам бугун клуб қароргоҳида ҳужумчи билан ўзаро учрашиб, гаплашиб олиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли форвард жорий мавсум 6 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. Амалдаги чемпион турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика