Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"

Mirjalol Normatov
18 дек 2025, 22:12
"Манчестер Юнайтед" ва Португалия термаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешнинг фикрига кўра, Криштиану Роналду термага ҳали ёрдам бера олади.

"Криштиану юқори даражадаги футболчи бўлиб қолаверади.

У ҳимоячиларни қўрқувда ушлайди ва жамоадошларига ҳудуд очиб беради. Агарда Криштиану ўйнамайдиган бўлса-ю, Рамуш майдонга тушса, у прессингда ва диагональ югуришда зўр.

Биламан, одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ, эркинроқ ўйнайди. Агарда бу ростдан ҳам шундай бўлса, бизнинг айбимиз бўлади. Криштиану майдонда ёки ташқарисида бўлса ҳам у доимо жамоага ёрдам беради", - деди Бруну Фернандеш.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›