Нагельсманн: "Ўйиндан олдин босим остида эдик"
17 окт 2022 12:01
Янгиликлар
Нагельсманн: "Ўйиндан олдин босим остида эдик"
"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жамоасининг Бундеслига 10-турида "Фрайбург" устидан қозонган ғалабаси (5:0) ҳақида фикр билдирди.
"Ўйиндан олдин босим остида эдик ва йигитлар ажойиб футбол намойиш этиб, буни жуда яхши қабул қилишди. Бу жамоанинг катта меҳнати.
Мен футболчилар билан жуда фахрланаман, ҳақли ғалабага эришдик ва чиройли голлар урдик", – деди Нагельсманн ўйиндан сўнг.
"Бавария" 19 очко жамғариб, "Фрайбург"ни Бундеслига турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб қўйди. Пешқадам – 23 очкога эга "Унион".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар