

Бир неча кун олдин “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланган Фред Бразилия терма жамоаси машғулотларида жароҳат олди. 25 ёшли футболчи Каземиро билан курашда жароҳат олди.
“Айни вақтда Фреднинг жароҳати ҳақида гапириш эрта. Жума куни унинг оёғи билан нима бўлишини кўрамиз, кейин эса бизга қўшимча тиббий текширувлар керак бўлиш-бўлмаслигини ҳал қиламиз”,—деди терма жамоа шифокори Родриго Ласмар.



