UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  0 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  0 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  7 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   242 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  5 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  20 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  2 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  5 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  6

МЮнинг янги бош мураббийи ким бўлиши керак? Янгиликлар

МЮнинг янги бош мураббийи ким бўлиши керак?

Буюк мэр Алекс МЮдаги эраси ниҳоясида 27 йил бошқарган клубини бошқа бир шотланд Дэвид Мойесга ишониб топширганди ва шу сабабдан унга муҳлислар томонидан “Choosen one” яъни “Танланган”, деган ном берилганди.
Бироқ Мойес бошчилигида “Манчестер Юнайтед” ўзининг сўнгги 20-25 йилдаги энг оғир даврини бошдан кечирди. Барча антирекордлар деярли янгиланди. “Эвертон”га қарши ўйиндаги мағлубият эса тошиб кетиш бўсағасидаги сабр косасига томган сўнгги томчи бўлди. Айнан шу ўйиндан кейин деярли барча инглиз нашрлари Дэвид Мойес ишдан олиниши ҳақида МЮ раҳбарияти бир қарорга келиб бўлгани ҳақида ёзди.  

Ҳозир энг ишончли нашрлар ҳам “Эвертон” собиқ мураббийи “Юнайтед”даги фаолиятини тўхтатиши ҳақида маълум қилаётгани боис, бу хабар ҳақиқатга жуда ва жуда яқин эканини пайқаш қийин эмасди. Ниҳоят клуб расмий сайти бу ҳақида хабар берди. У кетти.

Хўш энди “Манчестер Юнайтед”ни ким бошқаради?

Вариантлар кўп. Жуда ва жула кўп.
Энг аввало, ушбу мавсумни клуб Райян Гиггз бошчилигида якунлаб қўйса керак. Кейинчи?

Кўрсатилаётган номзодлар орасида Гиггзнинг ўзи, Луи ван Гаал, Юрген Клопп, Карло Анчелотти номлари бор.

Райян Гиггз гарчи узоқ йиллардан буён “Юнайтед”да бўлса-да, мураббийлик борасида тажрибага эга эмас. Ҳозирги ҳолатда эса Глейзерлар уни бош мураббий этишдек таваккалчиликка йўл қўя олишмайди. Нурсиз ва муваффақиятсиз мавсумдан кейин энди МЮга дарҳол натижа келтирадиган мураббий қидирилса ажаб эмас.
Карло Анчелотти ҳақиқатдан анча узоқроқ. У яқиндагина “Реал”ни қабул қилиб олди ва у билан соврин ютишга ҳал улгурди. Мадридда унинг ишидан қониқиш ҳосил қилишяпти. Агар Чемпионлар Лигасида ҳам финал йўлланмасини ҳал қила олса, уни “қироллик клуби” ҳеч қаерга қўйиб юбормаса керак.

Юрген Клопп эса тез орада натижа кўрсата оладиган мураббий сифатида “Юнайтед”да асосий номзодлардан бири деб қараляпти. Бироқ Клопп бир неча бор “Боруссия”ни ҳали бери тарк этмоқчи эмаслигини айтиб ўтди ўз интервьюларида. Аммо “Манчестер Юнайтед”ни бошқариш  - исталган мураббий учун ажойиб бир чақирув.  Айниқса трансфер учун 200 миллион фунт ажратишга тайёр турган бир вақтда.

Аммо ҳақиқатга энг яқин вариант барибир ҳам Луи ван Гаал бўлиб турганини таъкидлаб ўтиш керак.

Хўш, сизнингча “Манчестер Юнайтед”ни эндиликда ким бошқаргани маъқул? Ким бу клубда муваффақиятли ишлаб кета олади, деб ҳисоблайсиз? Қайси танлов тўғри бўлади?

Изоҳ учун ажратилган жойда мулоҳазаларингизни қолдиринг. Марҳамат!

Аброр Қодиров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика