МЮ ва ПСЖга қатарликлар эгалик қилса, нима бўлади?
10 фев 2023 17:01
Янгиликлар
МЮ ва ПСЖга қатарликлар эгалик қилса, нима бўлади?
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳам худди ПСЖ каби Қатар мулки остига ўтиши мумкин. Бироқ келишув чинданда амалга ошса, бу бир қатор кутилмаган оқибатларга олиб келиши эҳтимоли бор.
Айни пайтда клубга эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи ўтган йилнинг ноябрь ойида Премьер лига гигантининг маълум улушига таклифларни эшитишга тайёр эканликларини эълон қилди.
Бироқ шундан кейинги хабарлар "Юнайтед" эгаларининг энди клубни тўлиқ сотиб олиш бўйича таклифларга қизиқиб қолганини ифодалади.
Энг сўнгги қизиқиш кейинги бир неча кун ичида Глейзерлар учун энг жозибали таклиф билан чиқиши кутилган Қатар гуруҳидан бўладиган кўринади.
Бироқ агар бир гуруҳ Европа мусобақаларида иккита клубга эгалик қилса, бу катта муаммо туғдиради.
Қатар бир вақтнинг ўзида ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед"га эгалик қилса нима бўлади?
Турли мамлакатларда бир пайтнинг ўзида иккита клубни сотиб олиш борасида ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Мисол учун, "Манчестер Сити" эгалари бутун дунё бўйлаб яна 10 та футбол клубни ўз мулкларига қўшиб олишган.
Яъни "Пари Сен Жермен" эгаси ҳисобланадиган Қатар гуруҳи – Qatar Sports Investment "Манчестер Юнайтед" учун ҳам таклиф билан чиқишга ҳақли.
Икки жамоа ҳам Чемпионлар Лигасида ўйнай оладими?
Оддийгина жавоб берилса, йўқ.
УЕФА 1998 йилда "УЕФА клублар мусобақаларининг интеграцияси: клубларнинг мустақиллиги" қоидасини жорий қилди. Унда УЕФА мусобақаларида иштирок этувчи иккита клуб бир хил мулкдорлар гуруҳи томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Бу қуйидагилар билан белгиланади:
- УЕФА клублар мусобақасида иштирок этувчи бошқа бир клубнинг овоз бериш ҳуқуқининг катта қисмига эгалик қилиш:
- УЕФА клублар мусобақасида қатнашувчи бошқа бир клубнинг кўпчилик директорларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш ҳуқуқи:
- Худди шу мусобақаларда иштирок этувчи бошқа бир клубнинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кўпгина акциядорларига эгалик қилиш (акциядорлар келишуви орқали).
Шу сабабли агар Қатар гуруҳи "Манчестер Юнайтед"га эгалик қилса, ушбу клуб ва ПСЖ Чемпионлар Лигасига йўлланма олган бўлса, эгалик қилувчилар гуруҳи мазкур турнирда ким ўйнашини танлашига тўғри келади.
Ушбу қоидалар рақобатнинг яхлитлигини ҳимоя қилиш учун киритилган.
Қатарлик харидорлар ПСЖга эгалик қилаётган одамларми?
Маълум бўлишича, "Манчестер Юнайтед" учун таклиф QSI’нинг бир қисми бўлмаган алоҳида инвесторлар гуруҳидан келмоқда.
Бироқ бу улар ўртасидаги эҳтимолий алоқаларни ўрганиб чиқиш учун бирор бир эгалик текширувидан ўтказилиши керак.
"The Sun" нашри "қизил иблислар" тарафдорларининг клубнинг Осиё қитъсидан келган бой инвесторлар томонидан сотиб олинишига муносабатини ўрганишга ҳаракат қилди. Овоз бериш натижаларига кўра, ўзини чин МЮ мухлиси деб ҳисобловчилар 48 фоизлик овоз билан буни қўллаб-қувватлашларини билдирди. 32.5 фоиз фанатлар эса бунга қарши.
Мансурбек Неъматов таржимаси
Фикрлар