UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  15 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  5 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  34 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  16 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10

Мухлислар Арвеладзени "Трабзонспор"га чорлаяпти Янгиликлар

Мухлислар Арвеладзени "Трабзонспор"га чорлаяпти

Тошкентнинг "Пахтакор" клубини бошқараётган Шота Арвеладзе юртимиздаги бошқа ҳамкасбларидан ижтимоий тармоқларда жуда фаоллиги билан ажралиб туради.

Бугунги кунда юртимиз футболи ишқибозлари ва мутахассислар орасида Шота Юстиновични "Пахтакор" даражасидаги мураббий эмас, дейдиганлар етарлича топилади. Ижтимоий тармоқларда грузиялик мутахассис ҳақида ёзиладиган изоҳларни ўқиб, турк ишқибозлари Шотани ўзгача қадрлашига гувоҳ бўласиз. Арвеладзе бир неча дақиқа аввал ўзининг Twitter'даги саҳифасига Муборакнинг "Машъал" клуби мағлуб этилгани тўғрисида ёзиб қолдирди. Энг қизиғи, изоҳ ёзганлар орасида на грузинлар, на ўзбеклар бор — барчаси турклар.  

Шотанинг мухлис-у мухлисалари ундан тезроқ "Трабзонспор"га қайтишни ва жамоани чемпион қилишни сўрашмоқда. Умуман олганда, турк ишқибозлари томонидан бу шаклдаги илтимос ва ўтинчлар Арвеладзе манзилиги доимий равишда йўллаб турилади. У "Трабзонспор"да футболчи сифатида 1993-1997 йилларда тўп тепган. Мазкур жамоада 2015 йилнинг июль-ноябрь ойларида мураббий сифатида ишлаган. Transfermarkt маълумотларига кўра, мутахассиснинг "Пахтакор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг охирига қадар мўлжалланган. Шундан кейин Арвеладзе Туркияга қайтиб, "қораденгиз бўронлари"ни бошқариши мумкин. Ёки аксинча...

Қадрли мухлис, сиз бу борада қандай фикрдасиз? Грузиялик мутахассиснинг мураббийлик фаолиятига қандай баҳо берасиз?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика