Мундиал 2022. Англия!
10 ноя 2022 20:24
Янгиликлар
Тахаллуси – "уч шерлар"
FIFA рейтингида 5-ўрин.
Жаҳон чемпионатига ўн олтинчи марта (1950-1970 барча мусобақалар, 1982, 1986, 1990, 1998-2022 барча мусобақалар) боради.
B гуруҳи. Рақиблари: Уэльс, АҚШ, Эрон.
1-тур, 21 ноябрь. Англия — Эрон
2-тур, 25 ноябрь. Англия — АҚШ
3-тур, 29 ноябрь. Уэльс — Англия
Муваффақиятлар
ЖЧ-1966 йилдаги соврин – инглиз футболининг энг катта ютуғи.
Англияликларга жуда қийин гуруҳ тушди – Мексика, Уругвай ва Франция.
Мусобақани икки карра Жаҳон чемпионлари бўлмиш Уругвай билан бошлашга тўғри келди.
Ўйин икки томонга ҳам керак бўлмаган нурсиз дуранг билан якунланди.
Кейинги Мексикага қарши ўйинда сўнгги тур олдидан ўзини оғир ҳолатга тушириб қўймаслик учун фақатгина ғалаба керак эди.
37-дақиқада Бобби Чарльтон 30 метр масофадан дарвозани ишғол қилди. Рожер Хант эса 75-дақида устунликни ошириб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Англияликлар гуруҳ босқичини ўзларининг ашаддий рақиблари бўлмиш Францияга қарши ўйин билан якунлаб қўйишлари керак эди.
Францияга фақат ғалаба керак эди, шу сабаб улар агрессивроқ ва таваккалроқ ўйнашди, англияликлар эса бундан фойдаланиб кетишди.
Рожер Хант ўз уйидаги ЖЧда иккинчи ва учинчи голларини киритди ва шу тариқа ўз термасига ғалабани тақдим этди ва французлар чемоданларини йиғишларига сабаб бўлди.
Футбол ватани вакилларини 1/4 финалда Аргентина билан ўйин кутаётган эди.
Юқоридан узатилган тўп орқали дарвозани ишғол қилган Жеффри Херст Англияга минимал ғалабани тақдим этди.
Финал йўлидаги сўнгги тўсиқ буюк Эйсебионинг Португалия терма жамоаси бўлди.
Ўйин тенг курашлар остида ўтди, ғалабани эса мудофаада камроқ хато қилган қўлга киритди.
Бобби Чарльтоннинг дублига португалияликлар Эйсебионинг битта голи билан жавоб бера олишди. 2:1 – Англия финалда.
Англия – ГФР – инглиз футболи тарихидаги энг асосий ўйин эълони.
Хельмут Халлер ўйиннинг 12-дақиқасида немисларни олдинга олиб чиқди, аммо Жеффри Херст 18-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Кейинчалик Мартин Питерс катта саҳнага чиқди ва Англияни олдинга олиб чиқди, аммо шундан сўнг 90-дақиқада сўнгги ҳужумларидан бирида гол уриб, немислар ҳисобни тенглаштиришди.
Асосий вақтларда ғолиб аниқланмади, овертаймларда эса Жеффри Херст дубль қайд этиб Англияни футбол бўйича Жаҳон чемпиони қилди. Илк ва сўнгги бор.
Мураббий ва ўйин услуби
Гарет Сайтгейт – Англия терма жамоаси бош мураббийи.
Саутгейт 2013 йилда Англия ёшлар терма жамоасини қабул қилиб олди. У жамоа билан Евро-2015га чиқди ва англияликлар унда ҳатто гуруҳдан ҳам чиқа олишмади.
Саутгейт Сэм Эллардайснинг истеъфосидан сўнг 2016 йилнинг сентябрида Англия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва кўп ўтмай бу лавозимга тасдиқланди.
Англияликлар Саутгейт қўл остида Россияда ўтган Жаҳон чемпионати учун саралашни муваффақиятли ўтказишди ва асосий мусобақада 28 йил ичида илк бор ярим финалга қадар чиқишди.
Саутгейт 2018 йилнинг декабрида Англия футбол ассоциациси томонидан йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
Саутгейт Англия футболи олдида қилган хизматлари учун Британия империясининг ордени билан тақдирланди.
У Англия футболида мамлакат терма жамоасида ўйинчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам 50дан ортиқ ўйин ўтказган ягона инсонга айланди.
"Унда камдан-кам учрайдиган ҳиссий интеллект бор", – деб ёзди The Guardian колумнисти Жон Грейс. Спорт психологи Майкл Колфилднинг сўзларига кўра, Саутгейт раҳбариятининг услуби "ўзи, ўйинчилари ва ходимлари ўртасидаги ақлбоварқилмас даражадаги ишончга асосланган". "У нафақат ўз ўйинчиларига ишонади. Аммо, адолатли, мувозанатни сақлайдиган ва уларни ўз ҳаракатлари учун масъулиятни бўйниларига олишларига ундайди. У инсонлардек уларга ғамхўрлик қилаётгандек кўринади. У нафақат жамоани, балки халқни ҳам руҳлантирди", – дейди Колфилд The Guardian'га.
Англия терма жамоаси ўйин схемаси: 3-4-2-1, ёки 4-2-3-1.
Ўйин услуби: имкон қадар тез ва осон, юқоридан кўплаб паслар ва зарбалар. Бошқача қилиб айтганда – "ур-теп" ва қўлингдан келса алда.
Англияликлар уришда, юқоридан пас беришда ва югуришда давом этишмоқда, аммо буни яхшироқ қиладиган бўлишди – аниқроқ тепишмоқда, юқоридан аёрроқ пас беришмоқда, тезроқ югуришмоқда. Саутгейт жамоани биринчи рақамли бўлиб ўйнашга мажбурламайди, аммо тўғрисини айтганда, бунинг учун имконият ҳам йўқ, шу сабаб Англия кўпинчи рақибга ташаббусни беради. Айтганча, қизиқарли жиҳат – Англия барча ҳаводаги курашларнинг 49%ни ютади, шу сабаб улар буни масъулиятлироқ бажаришни бошлаётганларини кўриш мумкин. Бу ҳақда кейинроқ.
Англияликлар пасга қандай тайёрланаётганликларига эътибор қаратинг. Марказий ҳудуд деярли бўш.
Қанотдаги ҳаракат икки англияликни жарима майдончаси чизиғидан чекинишга ва тўпни қайтариш чизиғига ўтишга мажбур қилди.
Юқорига пас бериш билан иккинчи тўлқин учун узоқ бурчакка бир ўйинчи қўшилмоқда.
Инглизлар қарши ҳужумларда катта кучларини сарфлаган ҳолда югуришади. Бу борада улар тез ва бундай ҳолатларда ўткир ҳаракат қиладиган данияликларни жуда эслатиб юборишади.
Англия термасининг асосий фарқларидан бири – индивидуал ҳаракатларнинг юқори даражада муҳимлиги. Стерлинг, Кейн, Фоден... умуман, бу ерда барча ўйинни ўз зиммасига олиши, алдаши, агар яхши ғоя деб ҳисобласа, уриши ҳам мумкин.
Бу ерда муваффақиятли чиқди.
Бу ерда эса йўқ.
Бу ерда эса рақибда сон жиҳатдан устунлик бўлмаса-да, мудофаада парокандалик.
Қайтган тўпга зарба ва гол. Бунга қадар жарима майдончасига узатма бўлган қизиқарли вариант бўлганди, аммо бу энди унчалик муҳиммас.
Бу вазиятда эса англиялик ҳимоячининг ҳаракатлари жумбоқлигича қолмоқда. Бу ерда ҳужумни ривожлантириш учун битта вариант бор эди, аммо у рақибини қўйиб юбормоқда.
Шу сабаб ёпишга улгурмай қолди.
Терма жамоа етакчилари
Харри Кейн – миллат умиди.
Кейнни сўнгги ўн йилликда Англия футболидаги асосий шахс деб айтиш мумкин.
Харри фаолиятининг энг қизғин палласида, шу сабаб мухлислар ўз сардорларидан фаолиятидаги энг яхши иштирокни кутишади.
Кейннинг терма жамоадаги 75та ўйинда 51та гол ургани кўп нарсадан далолат бериб турибди.
Охирги пайтларда у майдон марказига тўп учун тушган ҳолда кўпроқ плеймейкерга айланди. Кўрамиз, Харри ўз иқтидоридан яна қайси жиҳатларни кўрсатади.
Раҳим Стерлинг – тезлик.
Стерлинг – Англия терма жамоаси кескинлигининг бош манбаси. У чап қанотдан ва тезлик олган ҳолда марказий ҳудудга ўтиши рақибларни ҳушёрликда ушлаб туради.
Раҳимда ақлбоварқилмас тезлик ва ажойиб дриблинг бор, бу эса рақиб мудофаасини бирин-кетин портлатишга имкон беради. У якунлашда яхши ва Кейнга хос гол сезиш қобилиятига эгалик қилади.
Стерлинг терма жамоада 79та ўйинда 19та гол урган.
Фил Фоден – Пеп Гвардиоланинг севимли ўйинчиси.
Фоден – англиялик вундеркинд.
Филип "Сити"нинг асосий таркибида 17 ёш ва 177 кунлигида дебют қилган.
Пеп Гвардиола унинг мухлиси. У бир неча йил олдин: "Бу мен кўрган энг иқтидорли ўйинчи" деб айтганди. Англияликлар Фоден мамлакат кўрмаган 21 йилдан бери кўрмаган "Олтин тўп"ни қачондир олишига ишонишади.
Фоден ақлбоварқилмас даражада техникали ва ақлли футболчи. У 22 ёшда, аммо унинг ҳозирги даражаси "Манчестер Сити" асосий таркибида ўйнашга ва терма жамоада асосий ўйинчилардан бири бўлишга имкон беради.
Кучли ва заиф томонлари
Кучли томонлари: тезлик, жасорат, қарши ҳужумлар.
Заиф томонлари: мудофаа.
Англияда жуда тезкор жамоа бор. Катта эҳтимол улар шу сабабдан Евро-2020 финалига чиқишди. Шу билан бирга, англияликлар ўзларининг тезлик имкониятларидан оқилона фойдаланишади ва уни ўйиннинг маълум қисмида фаоллаштиришади. Сиз камдан-кам ҳолларда Англиянинг супер прессингини ёки аутсайдерга қарши 90 дақиқа югуришини кўрасиз. Англияликлар дастлабки 10-15 дақиқада фаоллашишади, кейин эса вазиятга қараб ишлашади, аммо уларнинг куч захираси аниқ.
Англияликлар жасорат ва ўзига ишонган ҳолда ҳаракат қилишади. Улар ўз салоҳиятларига шубҳа билан қарашмайди, Саутгейт эса уларни ишга солишни чеклаб қўймайди. Бу эса уларни тўп йўқотишдан қўрқиб ортиқча таваккал қилмайдиган бошқа кўплаб жамоалардан ажратиб туради. Стерлинг, Кейн, Фоден, Беллингем... ҳар қайси футболчи ташаббусни ўз оёғига олиши ва рақибни алдашга тушиб кетиши мумкин.
Қарши ҳужумлар – Англиянинг асосий қуроли. Улар ўйиннинг бу қисмида тезкор қанотлар ва ҳужумларни бошлаган Хендерсоннинг мукаммал паслари туфайли яхши ўйнашади. Англияликлар қарши ҳужумларининг ўзига хос хусусияти – пасларнинг минимал миқдори, одатда голли вазият учун 2-3та пас етарли. Олдин солиштирганимиз Дания дарвоза томон зарба беришдан олдин 4-5та пас амалга оширади.
Англиянинг ҳимояси ҳужумдагидек яхши эмас. Ҳимоячиларнинг позицион хатоларидан ташқари, таянч зонасида доимий муваффақиятсизлик рўй беради, хоҳ бу Филлипс, Хендерсон ёки Райс билан бўлсин.
Тахминий таркиб:
Алишер Остонов таржимаси
Фикрлар