UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  1 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  4 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  0 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  0 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  1 12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ Акбар Усмонов пента-трикка эришган ўйинда "Жиззах"га 9 та гол уриб, чемпионликни тантана қилди!  4 11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0 11:19"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун курашда МЮдан олдинда  1 10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  8 10:20Анчелотти «Реал Мадрид» президенти Пересни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин мақтади  5 10:19"Шўртан" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 09:52Хвича Кварацхелиянинг кейинги жамоаси маълум  2 09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  11 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  19

Муҳсин Низомиддинов: "Олдинги икки турда муҳим очколарни бой бергандик" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Олдинги икки турда муҳим очколарни бой бергандик"

ПРО-Лиганинг 3-туридан ўрин олган "Арал" - "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Аввалги 2 та ўйинда ўз хатоларимиз эвазига очколарни бой бергандик. Бир ҳафта мобайнида машғулотларда жиддий ишладик. Кўриб турганларингдек, бугун мавсумдаги илк ғалабамизни қўлга киритдик.

- "Арал" жамоасини қайси футболчиси сизда яхши таасурот қолдирди?
- "Арал" жамоасини ҳар бир футболчиси яхши. Нукусда ютқазишни истамайдиган охиригача курашадиган футболчилар кўп. Масалан "Нефтчи"да ўйнаганман, Неъматилло Қуттибоев ва Айбек Нурбоевларни яқиндан биламан. Улар жанговор характерга эга, мағлубиятга шунчаки рози бўлмайдиган футболчилар сарасидан эди.

- Майдон ҳолатига муносабатингиз?
- Бу нормал ҳолат. Биз сунъий майдонда ўйнашимизни билиб Тошкентда шундай майдонда шуғулландик. Ҳар икки жамоа шу майдонда ўйнайди, яхши ёки ёмон деб баҳона излаш нотўғри.

- Об-ҳаво ҳолати қандай бўлди?
- Яхши об-ҳаво бўлди. Айни футбол ўйнайдиган ҳаво эди. Мавсумнинг энди кириш қисмидамиз, турли-туман ҳаво бўлиши нормал ҳолат.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+1   
26 мар 20:44:54
Myu Barsa
Молодец Коканд жаксы ойнады каманда супер лигага шыгады бул ойыны менен
Утылганымызды тан алайык Аралда ойын жок бугин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика