Муҳсин Низомиддинов: "Ҳали ниятимизга етганимиз йўқ"
22 ноя 2023 22:23
Янгиликлар
Муҳсин Низомиддинов: "Ҳали ниятимизга етганимиз йўқ"
Суперлига йўлланмаси учун плей-офф баҳсидан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Машъал" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида...
- Бугун ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. "Машъал"ни яхши биламан, улар Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири саналади. Муборакликлар Суперлигада иштирок этишга лойиқ. Учрашувда икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда баъзи футболчиларда концентрация етишмади, иккинчи бўлимда эса ўзгаришлар орқали бу муаммони ҳал қилдик. Олдимизда яна бир жиддий ўйин кутиб турибди. Ҳали ниятимизга етганимиз йўқ. Мақсадимиз — Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар охиригача курашишда давом этса, мақсадимизга эришамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар