UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  2 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  134 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Муҳаммданас Ҳасанов: "Қўқон-1912"дан кетиш осон бўлгани йўқ" Янгиликлар

Муҳаммданас Ҳасанов: "Қўқон-1912"дан кетиш осон бўлгани йўқ"

Аввал хабар берганимиздек, “Қўқон-1912”нинг етакчисига айланиб улгурган Муҳаммаданас Ҳасанов яқинда Тошкентнинг “Локомотив” клубига кўчиб ўтди.

Чап қанот вингери ўтган мавсум анча фаоллик кўрсатиб, кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортди дейиш мумкин. Шу бооис эркин агентга айланган Ҳасановга ҳаридорлар кўпайиб кетди. 25 ёшли футболчи якунда “Локомотив” вариантини танлади. Шу муносабат билан Муҳаммаданас билан боғланиб, янги жамоага ўтиши ва ортда қолган мавсум бўйича бир нечта саволларга жавоб олдик. 


- “Қўқон-1912” клуби тарбияланувчиси хисобланасиз. Бу жамоани тарк этиш қийин бўлгандир?

- Шубҳасиз, ўзим туғилиб ўсган шаҳар жамоасидан кетиш осон кечгани йўқ. Боз устига катта футболга айнан “Қўқон-1912” жамоасида кириб келганман. Бир-биридан ажойиб мавсумларни ўтказдим. Футболчи сифатида шаклландим. Шундай экан, қадрдон жамоамни тарк этиш қийин бўлди. Лекин бу – футбол. Биласиз унда баъзида шундай ўзгаришлар ҳам бўлиб туради. 

- "Локомотив"нинг таклифи нимаси билан кўпроқ сизни ўзига тортди?

- Сир эмаски, “Локомотив” мамлакатимизда ўз ўрнига эга бўлган гранд жамоалардан биридир. Клуб доим ўз олдига максимал вазифаларни қўйиб келган. Шу сабабли ҳам олдимда турган вариантлар орасида “темирйўлчилар”нинг таклифи мен учун қизиқарли туюлди.  

- Ортда қолган мавсум сиз учун 5 балли тизимда, неччи баллга тортади?

- Очиғи бу саволингизни изоҳсиз қолдирган бўлардим. Яхшиси бунга мухлислар ва мутахассислар жавоб бера қолсин.

- Янги жамоада сизни жиддий рақобат кутиб турибди. Бош мураббий билан шахсан гаплашдингизми?

- Рақобат бор жойда ўсиш бўлади деб бежизга айтишмайди. Шундай экан рақобатдан қўрқмайман. Мураббий мендан нима хоҳлаётган бўлса, шуни амалда бажариш ва шу орқали жамоага фойда келтиришни ўйлайман. Албатта, Денис Коростиченко билан учрашиб, суҳбатлашдик. Асосийси мураббийнинг ишончи юқори. 

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилмоқда?

- “Локо”да ҳар доим мақсад ва вазифа ўзгармайди. Шу жумладан бу йил ҳам медаллар учун курашамиз. 

- Ўтган мавсум жамоангиз учун бир нечта фойдали голлар урдингиз. Шулардан қайси бирини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Футболчи учун унинг ҳар бир голи муҳим аҳамият касб этади. Тўғриси, қайсидир урган голимни алоҳида ажратиб кўрсатишим қийин. Урган голларим жамоамга фойда келтирса бундан жуда-жуда хурсан бўламан.  

- 2022 йилда ўз олдингизга қандай шахсий мақсадларни қўйгансиз? 

- Энг аввало, тезроқ янги жамоамга мослашиб кетиб, билдирилган ишончни оқлашни мақсад қилганман. Қолаверса “Локомотив” билан совринларни ютишни истайман.

- Суҳбатимиз якунида қўқонлик мухлисларга нима деган бўлардингиз?

- Албатта, “Қўқон-1912” раҳбарияти, мураббийлар штаби ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишқибозларнинг қўллаб-қувватлашларини доимо соғиниб қоламан. Барчаси учун раҳмат яна бир бор.





Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика