Азизбек Ғаниев жароҳати ҳақида фикр билдирди

12 июн 2026, 10:27
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азизбек Ғаниев ЖЧга тайёргарлик, жароҳати ва текширувлар ҳақида фикр билдирди.

"Атлантадаги йиғинни ҳам бошлаб олдик. Барчаси жойида. Канадага қарши учрашувда оёғимдан озгина жароҳат олдим, шифокорларимиз тезкорлик билан муолажаларни бошлашди ва ҳозирги пайтга келиб анча яхши ҳолатдаман. Худо хоҳласа, тез орада умумий гуруҳга қўшиламан. Мураббийимиз максимал даражада руҳий, жисмоний ва тактик жиҳатдан ишламоқда.

Ташкилий масалалар бўйича ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Ҳамманинг ўз қонун ва қоидаси бор деб ўйлайман. Улар ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан текширишди, бу — оддий ҳолат".

- Икки йил аввалга қайтадиган бўлсак, ўзингиз ушбу Жаҳон чемпионатида иштирок этишингизга қанчалик ишонгандингиз?

Ўзимга ишонгандим, ишонч билан ҳаракат қилдим. Аввалги мураббийнинг тактикасига тўғри келмаган эканмиз, мана, янги бош мураббийнинг фалсафасига тўғри келган ҳолда, терма жамоамиз сафида максимал даражада фойдам тегиши учун ҳаракат қилмоқдаман.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia