

Корея Республикаси – Чехия 2:1
Гол: Ладислав Крейчи 59, Хван Ин Бом 67, О Хён Гю 80.
Огоҳлантиришлар: Ли Гю Хюк 90+6Корея Республикаси: Ким Сён Кю, Ли Хан Бом, Ким Мин Жэ, Ли Тэ Сок (Эом Жи Сунг 69), Сол Юн Ву, Ли Ки Хюк, Хван Ин Бом (Ким Жин Гю 84), Пэк Сын Хо (Парк Жин Сеоб 84), Ли Жэ Сун (Хванг Хи Чанг 62), Ли Кан Ин, Сон Хён Мин (О Хёнг Гю 69).
Чехия: Матей Коварж, Ярослав Зелены, Ладислав Крейчи, Штепан Халоупек, Владимир Соуфал, Робин Гранач, Александр Сойка (Можмир Читил 84), Томаш Соучек, Лукаш Провод (Мичел Садилек 64), Павел Шульц (Адам Хлозек 64), Патрик Шик (Томас Чори 64).

90+6 Учрашув якунланди. Жанубий Кореяда ғалаба!
90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
89. Бугунги учрашувни Гвадалахара стадионидан 44985 нафар томошабин кузатди. Стадионнинг тўлиқ сиғими – 48000
85. Александр Сойка ўйинни якунлади, унинг ўрнига Моймир Хитил майдонга тушди. Шунингдек, Мёнг-Бо Хонг иккита алмашинув қилди: Парк Жин-Сеоб Синг-Хо Пайк ўрнига, ҳамда Ким Жин-Гю Хванг Ин Бом ўрнига ўйинга кирди.
82. Адам Гложек (Чехия) олти метрлик ҳудуд ичида жуда яхши имкониятга эга бўлди, пастки чап бурчакка зарба берди, аммо Ким Сён Кю ажойиб сейв билан тўпни қайтариб, голга йўл қўймади.
80. ГООООООООООЛ! Жанубий Кореядан камбэк. Хванг Ин Бом жарима майдонига узатма берди, О Хён Гюга эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди! 2:1
77. ГООООООООЛ! Соучек жарима зарбасидан узатилган тўпни дарвозага йўллаб қўйди. Йўқ, бу ҳолатда офсайд бор экан...

69. Мёнг-Бо Хонг иккита алмашинув қилади: Сон Хён Мин ўрнига Хён-Гю Оҳ, ҳамда Тэ-Сок Ли ўрнига Жи-Сонг Эом майдонга тушади.
67. ГООООООООЛ! Корея Республикаси ҳисобни тенглаштирмоқда! Хван Ин Бом Ли Кан Индан узатмани қабул қилиб, жарима майдони ичида дарвозадан ва ҳимоячини алдади ва юқорироқдан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Ажойиб гол.
64. Мирослав Коубек учта алмашинув қилади: Павел Шулц ўрнига Адам Гложек, Патрик Шик ўрнига Томаш Хори, ҳамда Лукаш Провод ўрнига Михал Садилек майдонга тушади.
62. Ҳакам ўйинни тўхтатди, чунки ўзгариш амалга оширилади: Ли Жэ Сун майдонни тарк этади, унинг ўрнига Хе Чан Хванг (Жанубий Корея) ўйинга тушади.
60. Жанубий Корея ўз имкониятларидан фойдаланмагани учун жазоланмоқда.
59. ГООООООЛ! Чехия ҳисобни очмоқда. Соуфалнинг аутдан жарима майдонига отган тўпини Ладислав Крейчи дарвозага михлаб қўйди!
56. Сон! Қанақасига? Жанубий Кореяда ажойиб ҳужум. Сон Хём Мин дарвозабон қаршисида бир ўзи эди, аммо унинг берган зарбаси тўғри дарвозабоннинг кўкракларига тегиб майдонни тарк этди. Жуда жуда зўр имконият эди.
50. Жанубий Кореядан ажойиб ҳужум. Хван Ин Бёмнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Ли Жэ Сун яна дарвозага киритишга уринди, аммо Матей Коварж бунисига ҳам "йўқ" деди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+3. Биринчи бўлим голсиз якунланди.
45+2. Жанубий Кореядан ажойиб ҳужум. Сон икки футболчини чалғитди ва зарба позициясига чиқди, аммо у кутилмаганда қанотдаги жамоадошига пас берди, тўп унга қайтарилганидан кейин берилган зарба умуман ўхшамади.
45. Ҳакам илк бўлимга уч дақиқа вақт қўшиб берди.
42. Тайм охирида Чехия жонланди. Корея Республикаси жарима майдони ичида ҳимояланмоқда.
39. Сон Хён Мин майдон марказидан юриш қилди ва икки ҳимоячидан ўтиб, зарба йўллади. Яна ноаниқ. Сон иккинчи имкониятдан фойдалана олмаяпти
38. Зарбаа! Сон Хён Миннинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Кореяликлар анчадан бери ҳужум қилишмаётган эди
33. Ўйин бироз тенглашди. Чехия ҳам жонланиб қолди.
26. Чехия термаси аъзоси Павел Шульц оддий ҳолатда ўз либосини йиртиб олди. Puma бренди учун антиреклама, баъзи либос ишлаб чиқарувчи брендлар буни кўриб, “хурсанд” бўлишган бўлса не ажаб.

19. Тўпни назорат қилиш бўйича корейслар яққол устун – 64% га 26%
15. Чехия томонидан уюштирилган қарши ҳужум сал қолса гол билан тугар эди. Патрик Шик узатмадан кейин яқиндан зарба берди, лекин ҳимоячи тўпни тўсиб қолди. Тўп майдон ташқарисига чиқди ва бурчак зарбаси берилди. Чехия яна ҳужум қилиш имкониятига эга бўлади.
14. ЗАРБАА! Ли Кан Ин узоқ масофадан ажойиб зарба йўллади, аммо тўпни дарвозабон Ковар қайтариб қолди. Бурчак тўпи.
12. Жанубий Кореядан ажойиб ҳужум. Ли Кан Ин тўпни ҳаволатиб, жарима майдончаси ичига узатди. Тўп ҳужумчидан Сон Хён Минга узатилди, Соннинг зарбасини эса ҳимоячи тўсиб қолди. Корейслар голга яқинлашмоқда.
10. Ҳозирча тўлиқ устунлик Жанубий Кореяда. Чехия ҳимояланмоқда.
6. Корейслар қанотга узатилган диоганалдан сўнг яхши ҳужум ташкил қилишди, аммо якуний узатмага бироз аниқлик етишмади.
4. Икки жамоа ҳам учрашувнинг дастлабки дақиқаларини Жаҳон чемпионати “ҳаво”сини ўрганишга сарфлашмоқда.
1. Учрашув старт олди!
Гвадалахара стадиони:

Жамоалар таркиби қуйидаги кўринишда:



