Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда
07 сен 2025 16:13
Янгиликлар
Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов Европага кетмоқда.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, футболчи бугун Бишкек-Истанбул-Брюселль йўналишида учиб кетди. Эртага Абдумажидов тиббий кўрикдан ўтади ва ҳаммаси яхши бўлса Бельгиянинг "Стандард" клуби билан шартнома тузади.
"Пахтакор" клуби ёзги трансфер ойнасида бир йўла икки футболчисини Бельгияга сотмоқда. Ёш футболчиларимиз араб давлатларини эмас Европани танлаётгани ва "Пахтакор" уларни қўллаб-қувватлаётгани қувонарли ҳол.
Маълумот учун, Абдумажидовнинг ҳуқуқларини "Football Group" агентлиги ҳимоя қилади. Ушбу агентлик ўзбекистонлик кўплаб футболчилар билан ишлайди. Улардан энг машҳури Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар