UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  4 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  1 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  14 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"нинг мақсади – мавсумни кучли учликда якунлаш" Янгиликлар

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"нинг мақсади – мавсумни кучли учликда якунлаш"

"Локомотив" ҳамда "Қўқон-1912" ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин (2:1) "темирйўлчилар" янги аъзоси ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Муҳаммаданас, авваламбор, туғилган кунингиз билан табриклаймиз!

- Ассалому алайкум. Мана шундай эътибор учун каттакон раҳмат!

- Собиқ жамоангизга қарши ўйин ҳақида фикрингиз?

- Одатда собиқ жамоангизга қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлади, чунки мураббийлар ва раҳбарият қаршисида бошқача кечади. Айни вақтда “Локомотив” билан янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқдамиз. Денис Коростиченкони берган кўрсатмаларини ўйинда тўлиқ бажаришга ҳаракат қилмоқдамиз.

- “Локомотив” билан янги мавсумда қандай мақсадларни қўйгансиз?

- Мақсадларимиз катта. Яъни, мавсумни кучли учликда якунлаш. Бунга эришиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. 

- Янги жамоага мослашиб кетиш жараёни қандай бўлмоқда?

- Бу борада клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабидан миннатдорман. Улар қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда. Жамоадошларим билан муносабатларим аъло даражада, муаммо кузатилгани йўқ. 

Шу ўринда, “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти ва мураббийлар штабига раҳмат айтаман. "Локомотив"га ўтишимни тўғри тушунишди ва рухсат беришди. Бу клуб доимо қалбимда қолади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика