Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
13 дек 2025 23:19
Янгиликлар
Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
24 ёшли ҳужумчи Михаил Мудрик Туркиянинг "Бешиктош" клубига ўтиши мумкин.
Қайд этилишича, "Бешиктош" Мудрик атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Клуб раҳбарияти январь ойида музокараларни бошлашга тайёр, украиналик футболчининг шартномасини тўлиқ сотиб олиш варианти кўриб чиқилмоқда.
2024 йил декабрь ойида Мудрикда допинг аниқланган, ҳозирда спортчи дисквалификация қилинган. Футболдан четлатиш муддати январь ойидаёқ тугаши мумкин. Ҳозирда форвард "Челси"га тегишли.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар