Моуриньюнинг Италия чемпионатидаги муваффақиятли серияси якунланди

Eldor Akmurzayev
1 ноя 2021, 07:00
А Серия 11-турида “Рома” Римда “Милан”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазди.

Жозе Моуринью Италия чемпионатидаги фаолияти давомида илк бор ўз майдонида ўтказилган учрашувда мағлубиятга учради. Бунгача унинг бошқарувидаги жамоалар 43 баҳсдан бери ютқазмай келишаётганди. Бу мусобақа 3 очколик тизимга ўтганидан (1994/95) бери кўрсатилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли мутахассис Италияда 2008-2010 йилларда “Интер”ни бошқарган ва 2021 йил ёзидан бери “бўрилар” мураббийи сифатида ишламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta Sports