Моуринью: "Дибала билан ва Дибаласиз "Рома" бутунлай бошқа-бошқа жамоа"
14 ноя 2022 00:43
Янгиликлар
Моуринью: "Дибала билан ва Дибаласиз "Рома" бутунлай бошқа-бошқа жамоа"
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью А Серия доирасида "Торино"га қарши дуранг (1:1) ҳақида гапирди.
Римликлар қўшиб берилган вақтда Неманья Матичнинг ҳаракатлари эвазига ҳисобни тенглаштиришиб, сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди.
"Бугунги ўйин икки қисмга бўлинганди - 70-дақиқагача ва ундан кейин. "Рома" мухлислари майдонни тарк этишга ҳозирлик кўришаётганди, аммо сўнгги 20 дақиқада биз аввалги тўрт-бешта ўйиндагидан кўра кўпроқ имкониятлар яратдик. Нега бундай бўлди? Жавоб оддий - Дибала 70-дақиқада майдонга тушди. "Рома" Пауло билан ва усиз икки хил жамоага айланмоқда. Агар у жароҳат олмаганида, кўпроқ очко тўплаган бўлардик", - деди португалиялик мураббий.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар