Моуринью Борха Майорални "Рома"да олиб қолмоқчи
29 авг 2021 00:00
Янгиликлар
"Рома" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ҳужумчи Борха Майорални жамоадан кетишини истамаяпти. Футболчининг трансфер ҳуқуқи "Реал Мадрид"га тегишли ҳисобланади. Испан клуби эса Майорални "Кристал Пэлас"га трансфер қилиш ниятида.
"Биз Борха Майорални ушбу мавсумдаги режаларимизга қўшганмиз. Икки донагина ҳужумчи билан қолиш жуда катта таваккал. У кучли ўйинчи, ўтган мавсум ажойиб голлар киритган. Майораль кучли меҳнат қилмоқда, мен уни йўқотишни хоҳламайман", -дейди Жозе Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, Майораль "Реал" тарбияланувчиси, "Рома" уни 2022 йилнинг ёзига қадар ижарага олганди. Форвард ўтган мавсум римликлар таркибида 45та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 7та ассист қайд этганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар