UZ

Сўнгги янгиликлар

22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  0 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  25 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8

Моуринью бир интервью билан Кассанони "чақиб олди" Янгиликлар

Моуринью бир интервью билан Кассанони "чақиб олди"

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью ўз манзилига Антонио Кассано томонидан бўлган танқидларга жавоб қайтарди.

"Ҳар бир инсонда танқид қилиш ва ўз фикрларини билдириш эркинлиги бор. Аммо гап Антонио каби инсонларга бориб тақалар экан, ҳолат бироз ўзгаради. Бошқалар жиддий ишлаётган пайтда у хордиқ чиқармоқда, қувнамоқда. У "Рома"ни танқид қиладими ёки Моуриньюними, фарқи йўқ. У кўнглини ёзмоқда.

Кассано "Рома", "Интер", "Реал" каби жамоаларда ўйнаган. "Реал"дагилар уни кўпроқ таништирув маросимидаги курткаси сабабли эслаб қолишган, "Рома"да эса ўйинда ўйнамасдан Италия Суперкубогини қўлга киритган, "Интер"да эса ҳатто Ломбардия Кубогини ҳам юта олмаган.

Мени "Интер", "Реал" ва "Рома"да нимага эришганларимни барча яхши билади. Кассанонинг мен билан муаммоси бўлиши мумкин, аммо менда йўқ. Унга фақатгина бир гапим бор: сен 40, мен эса 60 ёшдаман. Агарда ҳаётингда Марко Ливая пайдо бўладиган бўлса, ҳолатинг оғирлашади", - деди мутахассис "Voce Giallo Rossa".

Моуринью Ливая ҳақидаги гапи орқали Кассанонинг 2012/13 йилги мавсумда хорватиялик билан баҳслашувини назарда тутган ва унда италиялик мағлуб бўлган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика