Моуриньо келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Omonjon To`xtamirzayev
2 окт 2023, 10:50
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо келажаги борасидаги саволга жавоб берди.

"Сиз келажагим ҳақида гапиряпсиз, аммо мен бундай қилмаслигим керак. Менинг келажагим — бу "Рома" билан амалдаги шартнома ва у 30 июнга қадар амал қилади. Бошқаларни билмадим, аммо мен учун бу жиддий вақт оралиғи.

Мен раҳбарият билан гаплашишим ҳам шарт эмас, мураббий ўз ишини қилиб, клуб ва унинг обрўсини ёдда тутиши зарур"

Аввалроқ Моуриньо 2022 йил ёзида Саудия Арабистони клуби таклифини рад этгани айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: getfootballnewsitaly.com