Моуриньо: "Гвардиоланинг бу иши унутилмас бўлганди"
12 фев 2021 23:17
Янгиликлар
Моуриньо: "Гвардиоланинг бу иши унутилмас бўлганди"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳамкасби Хосеп Гвардиола билан муносабатлари ҳақида гапирди.
"Мураббийлар ўртасидаги дўстликни тарғиб қила олмайсиз. Биз бир-биримиз билан кўп ҳам суҳбатлашмаймиз. Фақатгина ўйиндан олдин ва кейин 1 дақиқагина вақтимиз бўлади.
Шундай ишлар бўладики, буни унутиб бўлмайди. 2017 йили отам вафот этганида у менга қўнғироқ қилганди. Бу менга жуда ёққан ва унутилмас бўлганди. Шунингдек, Гвардиоланинг онаси ўтиб қолганида мен ҳам қўнғироқ қилганман. Одамлар бу нарсаларни билишмади. Гвардиоладан менда фақатгина илиқ хотиралар қолган", - деди Моуриньо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар