UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  10 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  1 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  2 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  27 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9

"Mixed zone". Улуғбек Ҳошимов: "Ўйинимиз чиқмади" дейиш хато бўлади" Янгиликлар

"Mixed zone". Улуғбек Ҳошимов: "Ўйинимиз чиқмади" дейиш хато бўлади"

U-23 Осиё Кубоги 1-туридан жой эгаллаган Ўзбекистон – Туркманистон (1:0) баҳсидан кейин ҳужумчи Улуғбек Ҳошимов фикрларини билдирди.

Учрашувдаги ягона гол муаллифи Улуғбек Ҳошимов микст-зонада бир нечта саволларга жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи ўйинда ҳар доим қийин бўлади. Шунга қарамасдан, ўз ўйинимизни кўрсатдик. Кўрганингиздек, ғалаба қозондик. Худо хоҳласа, бундан кейинги ўйинларда ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлашини кутиб қоламиз. 

- Биламизки, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бундан ҳам яхши ўйнай олади. Бугун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- "Ўйинимиз чиқмади" дейиш хато бўлади. Барибир биринчи учрашув қийин ўтади. Бундан кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қилишга интиламиз.

- Тимур Кападзе сизга нималарни уқтирди? Майдонга тушгач, ўйинни кучайтирдингиз...

- Гол бўлмади. Мураббий гол урилишини хоҳлади, мен ҳам. Ўйин яхши ўтди. Ҳамма хурсанд бўлди деб ўйлайман.  

- Бу 3 очко сиз учун нимани англатади? Кейинги турда Қатар билан ўйнайсизлар. Нимани кутяпсиз?

- Ҳамиша ғалаба қозонишга ҳаракат қилиб келганмиз. Мақсадимиз – Осиё Кубогида 1-ўринни олиш. Бундан ташқари, Олимпиадага чиқишни мўлжаллаганмиз. Бугун 3 очкога эга бўлдик. Қатарни ҳам енгиб, чемпионлик сари олға борамиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика