Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
15 ноя 09:00
Янгиликлар
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Миср терма жамоаси собиқ футболчиси Аҳмад Билол кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Ҳоссам Ҳассанни кескин танқид қилди.
"Ҳоссам Ҳассан жаноблари кеча Жаҳон чемпионатига илк бор чиққан термага қарши майдонга тушди. Биз Ўзбекистондан ФИФА рейтингида анча тепадамиз, бироқ улар биздан 20 ёки 30 баравар ўйин томонлама устун. Улар бизни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди, бироқ Ўзбекистон бизнинг термага 8 ёки 9 та гол уриши ҳам мумкин эди. Биз асосий таркибимиз билан бундай натижа кўрсатмаслигимиз керак эди.
Атиги 2 та гол ўтказиб юборганимиз учун дарвозабонимизга раҳмат айтишимиз керак. У 4-5 та бирга бир вазиятларда жамоамизни муқаррар голлардан сақлаб қолди. Бўлмаса, учрашув жуда йирик якунланарди".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар
Ana daje Braziliya ham anchelottini olib keldi
Bu murabiy bir oyda nimalar qilib tashadi...