UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  2 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  29 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  17 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4

Миржалол Қосимов Осиё ўйинларида қатнашадиган терма жамоага бош мураббийи бўлди Янгиликлар

Миржалол Қосимов Осиё ўйинларида қатнашадиган терма жамоага бош мураббийи бўлди

Сентябрь ойида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар жамоасига бош мураббий этиб Миржалол Қосимов тайинланди.
Унга худди миллий терма жамоада бўлгани каби Шуҳрат Мақсудов ёрдам беради.

Янги тузилган терма жамоанинг дастлабки йиғини июнь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ёзги йиғин давомида ўртоқлик ўйинлари ўтказилиши кўзда тутилган. Айни пайтда бир нечта терма жамоалар билан музокаралар олиб бориляпти.

Миржалол Қўшоқовичнинг сайтимизга берган интервьюсига кўра, терма жамоа мураббийлар штабида яна бир мураббий иш бошлайди. Яыин кунларда бу мутахассиснинг номига ойдинлик киритилади. Кўп эҳтимол билан бу мутахассис шу ёшдаги футболчилар билан ишлаган мураббий бўлади. Инчхондаги Осиё ўйинларида 1991, 1992, 1993 йилда туғилган футболчилар иштирок этишади. Бундан ташқари, мусобақа регламентида уч нафар ёши катта футболчининг қатнашишига ҳам рухсат этилган. Қосимов бундай имкониятдан фойдаланади. Фақат Осиё ўйинлари ФИФА кунига киритилмагани учун легионерлар масаласида муаммо юзага келади. Бунда маҳаллий ёши катта футболчиларимизнинг Кореяга бориш эҳтимоли юқори бўлади. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика