UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41ФИНАЛгача...  2 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  1 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  11 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  30 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12

Миржалол Қосимов истеъфога чиққани маъқулми? Янгиликлар

Миржалол Қосимов истеъфога чиққани маъқулми?

Аввало миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз.
У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда келгуси фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз.

Энди мақсадга ўтсак. Кеча ўзбек футболини ёритиб бораётган барча сайтларда “ЎФФ президенти Миржалол Қосимовнинг истеъфосини қабул қилмади” мазмунда хабар чиқди. Хабарда айтилишича, ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов Миржалол Қосимовнинг истеъфосини қабул қилмаган ҳамда аввалдан белгиланган стратегия – миллий терма жамоа асосини жаҳон чемпионатида тобланган иқтидорли ёшлар билан тўлдириб бориш вазифасини давом эттиришга чақирган.  

Мазкур хабар интернет сайтларида эълон қилингач, сайт фойдаланувчилари томонидан бу борада турли муносабатлар билдирилди ва ҳамон билдирилмоқда. Бизга ёқмаётган жиҳати аксарият фикр билдирувчиларнинг масалага тўғри ёндошмасдан мураббийни очиқчасига сўкиши, шахсиятга тегадиган гапларни ёзиши ёки куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаши бўляпти.

Аввало сайт матбуот майдони эканини унутмайлик. Тўғри, бунда ҳар ким ўз фикрини билдириш имкониятига эга, лекин бировни устидан кулишга ва айниқса, ҳақорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Миржалол Қосимов терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмади ва вазифа бажарилмагач, истеъфо беришни лозим кўрди. Бу жаҳон футболида бор нарса. Одатда миссия бажарилмагач, мураббий истеъфога чиқарилади. Қолаверса, Қосимовнинг ўзи ҳам терма жамоадан кетишга тайёр, фақат футболимиз раҳбари унга рухсат берса бўлгани.

Лекин нима сабабдан Мираброр Зуфаровичнинг унга рухсат бермаётганини очиғи тушунмаяпмиз. Ҳозир ЎФФ олдида ягона йўл турибди, иложи борича тезроқ кадрлар сиёсатида ўзгаришларни амалга ошириш. Бош мураббийни алмаштириш ҳам мана шу кадрлар сиёсатига киради. Шундай экан, ЎФФ тезроқ чора кўрмаса бўлмайди. Ахир олдимизда то янги йилгача яна учта расмий баҳс бор. Аввало уйда Вьетнам билан ўйин, кейин ноябрда Вьетнам ва Гонконгга қарши сафардаги баҳс. Бу учрашувлар Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳслари эканини эслатиб ўтмоқчимиз.

ЖЧ-2014га чиқиш вазифаси ижобий ҳал этилмаганидан кейин бош мураббийдан тортиб футболчиларнинг ҳам ҳафсаласи пир бўлгани аниқ. Бундай пайтда Қосимовнинг ўзи айтганидек терма жамоага “янги қон” керак бўлади ва “қон алмаштириш”ни аввало бош мураббийнинг ўзидан бошлаш керак. Чунки Осиё Кубоги саралаш баҳсларида янги қиёфаларни кўрмасак бўлмайди. Бу эса ўз навбатида футболчилар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Айни пайтда ЎФФ олдида талайгина муамолар қаторлашиб турибди. Биринчиси, 15 октябрь куни ўз майдонимизда Вьетнам билан ўйнашимиз маълум, хўш, шу ўйингача ўртоқлик учрашуви ўтказиладими? Вьетнам Тошкентга келишдан олдин Дохада Қатар билан ўйнаркан. Биз-чи? Тақвимга қарасак, 11 октябрь – миллий терма жамоа ўртоқлик учрашуви ўтказадиган кун сифатида белгиланган. Аммо ҳалигача рақибнинг кимлиги ва умуман ўйин бўлиш-бўлмаслиги номаълум.

Иккинчи асосий масала эса январь ойида Уммонда бўлиб ўтадиган U-22 Осиё чемпионатида биздан қайси ёш тоифасидаги футболчиларнинг қатнашишига ҳалиям аниқлик киритилмаган. Мусобақага 1991-92 йилда туғилганлар борадими ё 1993-94лар боришадими, расман айтилгани йўқ. 1993-94лар борадиган бўлса, унда 1991-92ларни бой бериб қўйишимиз мумкинлиги хусусида эса афтидан ҳеч ким бош қотирмаётганга ўхшайди.

Шулардан келиб чиқиб, ЎФФда терма жамоалар билан олиб борилаётган ишларда камчиликлар бисёр деб ўйлаймиз ва айни пайтда Миржалол Қосимовнинг истеъфосини маъқуллаймиз. Мадомики, Миржалол Қосимов шундай йўл тутишга қарор қилган экан, буни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Чунки мураббийлик осон касб эмас ва икки жойда ишлаш Қосимовга бир қатор қийинчликларни олиб келган.

Шундай экан, ЎФФ раҳбарияти тез орада мураббийнинг рад этилган истеъфосини қабул қилиши айни муддао деган фикрдамиз. Шундай қилинса, бу ўз навбатида Қосимов учун ҳам яхши бўлади. Терма жамоа эса янги бош мураббий бошчилигида йўлида давом этиши зарур. Янги мураббий ким бўлади дейсизми? Менимча, буни ҳозирча бошқа номзодга эга бўлмаган ва бу борада ҳатто бош қотирмаётган ЎФФ ҳал қилса керак.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика