UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  1 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  0 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  0 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  11 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  1 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  24 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  13 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  1

Миржалол Қосимов: "Дастлабки вазифа бажарилди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Дастлабки вазифа бажарилди"

Ўзбекистон – Афғонистон (5:0) ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.
“Мусобақа бошланишидан олдин гуруҳ фаворити эдик, бу ўз тасдиғини топди. Афғонистон биринчи бўлимда қаршилик қилишга уринди, аммо биз кучли эканимиз кўриниб турганди. Бугунги ўйиндан сўнг ўз олдимизга қўйилган дастлабки вазифани бажардик, яъни гуруҳда биринчи бўлдик”, - деб гап бошлади Қосимов.

- Бугун ўтган турларда кам ўйнаган ҳимоячиларни майдонга туширдингиз. Саудия Арабистонига қарши ўйиндан олдин асосий кучимиз бўлган ярим ҳимоячиларга дам берса яхши бўлмасмиди?
- Бугун ўйин бошидан бундай қила олмасдим. Танаффусда Сардор Рашидов ва Фозил Мусаевни алмаштирдим. Уларда сариқ карточка ҳам борлиги бунга сабаб бўлди. Бундан ташқари Ислом Тўхтахўжаевга ҳам дам беришга қарор қилдим. Барча йигитларга имкон қадар бир хил ўйин вақтини беришга ҳаракат қилаяпмиз.

- Афғонистон бизга қарши очиқ ўйнади. Гуруҳдаги учта ўйин ичидан энг қизиқарлиси бўлди дея оласизми?
- Голлар борасида албатта қизиқарли бўлди. Рақибимиз гуруҳдан чиқиш имконияти йўқлиги учун эркин ўйнашди. Шу сабабли ҳам ҳужумларга ҳам ўтиб туришди. Биз эса кейинги босқичга чиқиш учун курашаётгандик. Ҳар бир гол бизга қимматли эди. Бугунги ўйин Саудия Арабистонига қарши ўйинга тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб берди деб ўйлайман. Худо хоҳласа 26 сентябрь куни Саудия Арабистонига қарши муносиб қаршилик кўрсатиб ғалаба қозонишга умид қиламан.

Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика