UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52Бундеслига. "Бавария" - "Аугсбург" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  0 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  4 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  12 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  22 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0

Мирко Йеличич: "Чемпион бўлишнинг ягона сири бу - меҳнат" Янгиликлар

Мирко Йеличич: "Чемпион бўлишнинг ягона сири бу - меҳнат"

Бу йил “Локомотив” кетма-кет иккинчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Ушбу муваффақият замирида жамоада ишлаб келаётган австралиялик мураббий Мирко Йеличичнинг хизматлари катта.

Маълумки, ушбу мутахассис ўз вақтида “Пахтакор”, шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам фаолият олиб борганди. Эндиликда “Локомотив”да катта мураббий бўлиб ишлаётган Йеличич билан учрашиб, ундан бир қатор саволларга жавоб олдик. 

- Сизни ва “Локомотив” футбол клубини яна бир бор чемпионлик билан табриклаймиз. Айтинг-чи, кетма-кет иккинчи йил чемпионликка эришиш қийин кечдими? 

- Ўтган йил чемпионлик учун ҳаракат бирмунча осон кечганди. Чунки ҳаммамиз бир мақсад йўлида бирлашиб, фақат биринчи ўрин учун курашгандик. Лекин бу йил баъзи ўйинларга жамоани тайёрлаш қийин бўлгани рост. Чунки футболда  чемпионлик қўлга киритилганидан сўнг кейинги чемпионлик учун ҳаракат осон кечмайди. Ўтган мавсум якунига етгач таркибимизни олти нафар футболчи тарк этди. Уларнинг ҳаммаси майдонга тушиб юрган ўйинчилар эди. Натижада биз янгиларни қўшиб олиб, яна энг юқори ўрин учун курашдик. Мавсум охирига келиб эса бунга эришдик ва чемпионликдан ҳаммамиз хурсандмиз. 

- Сизнингча, жамоани бир маромда ушлаб туриш қийинми? 

- Жамоани бир текис ушлаб туриш қанчалик қийинлигини дунёнинг исталган клуби мисолида кўриш мумкин. Масалан, Европанинг энг кучли клубларини олайлик, улар ҳам бир зўр ўйнаб, кейинги баҳсда омад келмай қолиши мумкин. Аксар жамоаларда бир ҳафта ўтиб ўйин қовушмаган ҳолатлар кузатилади. Бунга табиий ҳолдек қараш керак. Қолаверса, ҳаммамиз ҳам инсонмиз, ҳар куни ўзимизни бошқача ҳис қилишимиз, кайфият бир зўр бўлиб, бир йўқ бўлиши мумкин. Бу эса барибир ўйинга таъсир қилади. Бу ўринда мураббийдан талаб қилинадигани ҳар бир футболчини тушуниш, кимга қандай юклама беришни билиши лозим. Бу майдонга чиқиб тўп тепсанглар бўлди, ҳаммаси ўхшайди дегани эмас. 


- Айнан қайси ўйиндан сўнг бу йил ҳам “Локомотив” чемпион бўлишини ҳис қилдингиз? 

- “Динамо” билан учрашувдан кейин. 

- Тўғри, шу ўйиндаги ғалаба “Локомотив”га расман чемпионликни тақдим этди. Бироқ бунгача ҳам орадаги фарқ катта эди. 

- Орадаги фарқ катта, энди бемалол ўйнасак бўлаверади деб ўйлаш керак эмас. Чемпионат давомида фарқ ҳатто 10 очкога етган пайтлар ҳам кузатилди, лекин шунга қарамай бўшашмадик. Айниқса, иккинчи даврада асосий рақибларимизнинг кучайиши бизни янада ҳушёр бўлишга ундади. “Пахтакор” янги раҳбарият қўл остида янги мураббий ва футболчилар билан иккинчи даврани бошлади, “Бунёдкор” ҳам кучайди, “Насаф” кетма-кет ғалабали сериясини бошлаб юборди. Бу эса бизга хотиржамлик бермасди. Шу боис
хотиржамликка берилмай ўз йўлимизда давом этдик. Бемалол айтишим мумкин, биринчи турдан то охирги тургача масъулият ҳиссини унутмадик. 

- “Локомотив”нинг муваффақиятлари сири нимада? 

- Бу ерда ҳеч қандай сир ёки осон йўл йўқ. Энг яхши сир бу - тинимсиз меҳнат. Ғолиб бўлиш учун ҳар куни ишлашинг керак. Чунки меҳнатсиз муваффақиятга эриша олмайсан. Ўзбекистонда чемпион бўлиш бирмунча қийинроқ деб ўйлайман. Негаки бу ерда ҳар куни футболчилар ҳолатидан хабардор бўлиб туришингга тўғри келади. Қолаверса, Ўзбекистон чемпионатида деярли ҳар йили янги жамоа тузилади. Чет элда бундай эмас. Сен тайёр жамоани қабул қилиб оласан ва яхши ишласанг осон чемпион бўласан. Бу ерда айниқса
ёшларни тайёрлаб бориш ўзига яраша машаққат талаб этади, бунга бир ҳафта ё бир ойда эришишнинг имкони йўқ. 


- Қайси ўйинлар кўпроқ ёдингизда қолди? 

- Биринчи навбатда Осиё чемпионлар лигаси баҳсларини айтган бўлардим. Бу мусобақада ўткинчи ўйиннинг ўзи йўқ, ҳамма учрашувларда муҳит ажойиб бўлади, жамоалар охиригача курашади. Қисқаси, ҳар бир ўйин ёдда қолади. Миллий чемпионатда эса бизга доим қаршилик қиладиган тўрт-бешта жамоа бор ва улар билан куч синашиш қизиқ кечди.  Бу мавсум ҳам шундай бўлди. Менга айниқса “Насаф” ва “Пахтакор”га қарши баҳслар ёқди. 

- “Локомотив” бу йил Осиё чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок эта олмади. Жамоа ўз гуруҳида охирги ўринни эгаллади. Бу ҳақда ҳамон ўйлаб турасизми ёки аллақачон эсдан чиқариб юборганмисиз? 

- Осиё чемпионлар лигасида ҳар бир ўйин муҳим. Ўзбекистон чемпионатида кетма-кет иккита учрашувни ютқазиб ҳам чемпион бўлишинг мумкин, лекин Осиёда эмас. Чемпионлар лигасида ўйинлар сони кўп эмас ва ҳар бир беллашувдан максимал даражада фойдаланишинг шарт. Бу йил иккита ўйинда айнан охирги дақиқаларда гол ўтказиб, уч очкони қўлдан чиқардик. Бу эса жуда алам қилди. Баъзи ўйинларда хунук ўйнаб ғалаба қозонишинг, баъзиларида эса чиройли ўйнаб ҳам юта олмаслигинг мумкин. Осиё чемпионлар лигасида жамоалар савияси анча баланд. Қолаверса, бундай нуфузли мусобақада узоққа бориш учун қўл остингда шунга яраша кучли футболчилар бўлиши керак. 

- Олий лигада энг ёқимли ғалаба сифатида қайси ўйинларни кўрсата оласиз? 

- Ғалабалар кўп бўлди, лекин энг ёқимлиси ҳақида гапирадиган бўлсам, иккита ўйинни алоҳида айтишим мумкин. Иккала учрашув ҳам биринчи даврада бўлганди. Ўз майдонимизда “Насаф”ни, сафарда “Пахтакор”ни мағлуб этганимиз мен учун ёқимли ғалабалар бўлди. Айнан шу икки ғалабадан сўнг биз турнир жадвалида анча одимлаб кетдик ва иккинчи даврада катта қаршиликка дуч келмадик. 

- “Локомотив” бу йилги чемпионатда тўрт марта мағлуб бўлди. Аламли мағлубият кузатилдими? 

- Энг алам қилгани “Пахтакор” билан ўйинда рўй берди. Чунки ўйинни кўрганлар билади: биз “Пахтакор”га қараганда яхши ҳаракат қилгандик. Дурангга лойиқ ўйинда стандарт вазиятдан урилган гол туфайли ютқазиб қўйдик. Шу боис мағлубият ҳаммамизга алам қилди. Қолган учта мағлубият ҳақида гапирадиган бўлсам, “Шўртан”га қарши баҳсда умуман ўйинимиз қовушмади. Буни тан оламан. “Бунёдкор” билан яхши ўйнагандик, лекин тўп кирита олмадик. Аммо “Насаф” бизга деярли имконият қолдирмади. 

- Сизнингча, бу мавсум Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ким? 

- Бу ўринда фақат бир футболчини айтиб ўтмоқчи эмасман. Менга кўпроқ уч футболчининг ҳаракатлари маъқул келди. “Насаф”дан Драган Черан, ўзимиздан Марат Бикмаев ва “Бунёдкор”дан Отабек Шукуров бошқаларга қараганда алоҳида ажралиб туришди. Ҳар учала футболчи мавсумни бир текис ўтказди ва иккинчи даврада ҳам йўқолиб қолишмади. 

- Мураббийлардан кимни кўрсата оласиз? 

- “Насаф”да Рўзиқул Бердиев яхши ишлаяпти деб айта оламан. Нега? Чунки у жамоада мувозанат ўрнатди. Ҳозирги “Насаф”дан бирданига пастга тушиб кетишни кутиш қийин. Жамоа ўз ўйин услуби ва яхши футболчиларига эга. Қолаверса, таркибдан ким кетмасин, жамоа ўйнашда давом этмоқда.  Буни эса мураббийнинг меҳнати самараси деб биламан. 

- Нима деб ўйлайсиз, кейинги йил 12та жамоалик чемпионат қандай ўтади? 

- ЎФФда раҳбарият ўзгарди ва ҳозирги кишилар футболни кўтаришга ҳаракат қилмоқда. Лекин мен 12та жамоадан иборат чемпионат нима беришини билмайман. Бунинг учун олдин шунақа чемпионатда ўйнаб кўриш керак. Албатта, ЎФФнинг тезда бу қарорга келиши кўпчиликни шошириб қўйди, лекин ҳаммаси яхшиликка деб умид қиламан. 

- Агар олий лигада 12та жамоа қолса, ўйинлар анча қизиқ кечишини эшитяпмиз. 

- Бу фақат назарий қараш холос. Амалда нима бўлишини ҳеч биримиз билмаймиз. Балки зерикарли ўйинлар ҳам кўпайиб кетар. Биласизми, менинг фикримча, гап мусобақада нечта жамоа иштирок этишида эмас, балки сифатда ва клубларнинг футболга бўлган муносабатида. 

- Бизнинг футболчилар 38та турга тайёрми? 

- Мен Ўзбекистондан ташқари кўп мамлакатларда ишлаганман ва ҳар ерда футболчиларнинг футболга бўлган муносабатини кўрганман. Ҳамма гап футболчининг ўзига боғлиқ, қатъий режимга амал қилиб, машғулотларда яхши ишласа бемалол 38та ўйинни ўтказа олади. Агар ўз устида ишламай қўйса, унга 20та ўйин ҳам кўплик қилади. Бир меъёрда ўйнаш учун футболчи чемпионатнинг биринчи кунидан то охирги кунигача профессионал бўлиши шарт. 

- “Про” лицензияси учун қачон ўқишни бошлайсиз? 

- Билмадим, ҳозир бунга вақтим йўқроқ. Менга бу саволни жуда кўп беришади. Мен учун лицензия шунчаки қоғоз холос, ҳамма гап тажриба ва амалиётда. “Про” лицензияси бўла туриб ишсиз юрган мураббийлар қанча. Мен йигирма йилдан бери футболдаман ва ҳар куним майдонда ўтади. Мана шу мен учун энг яхши дарс, буни сиз ҳеч қайси таълим мактабидан сотиб ололмайсиз. 

- Кейинги йил “Локомотив” таркибида катта ўзгаришлар бўладими? 

- Биз селекция жараёнини аллақачон бошлаб юборганмиз. Аммо таркибда жиддий ўзгаришлар бўлмайди. Чунки жамоа чемпион бўлдими, йигитларни алмаштиргандан маъно йўқ. Энг муҳими, мавжуд таркибни сақлаб қолган ҳолда қўшимча кучларни жалб қилиш. Қолаверса, кўп футболчиларнинг ўз клублари билан амалда шартномаси бор ва уларни қўлга киритиш осон бўлмайди. Лекин имкон борича кучайишга ҳаракат қиламиз. 

- Сиз Австралиядансиз. Шу боис қуйидаги савол билан мурожаат қилмоқчиман. Нима учун Австралия терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқади-ю, лекин Ўзбекистон чиқа олмайди? 

- Биринчидан, Австралиянинг кўплаб футболчилари Европа клубларида ўйнашади. Тўғри, улар Мадрид ёки Барселонада эмас, балки Германия, Австрияда фаолият олиб бормоқда. У ерда ҳам яхши футбол йўлга қўйилган. Лекин ҳозирги пайтда ўзбекистонлик футболчилар орасида бундайларини кўрмаяпман. Эҳтимол кимдир араб клубига, яна кимдир Хитойга бориши мумкин. Аммо орадаги фарқ катталигини биласиз. Агар Ўзбекистон ўзининг энг яхши таркиби билан Австралияга қарши ўйнаса битта ўйинда ўзини кўрсатиши мумкин. Лекин мана шундай учрашувдан бешта ўтказилса, учтасида Австралия ғалаба қозонади, бир марта Ўзбекистон ютади ва бир марта дуранг бўлади. Яна бир гапни айтишим керак, австралиялик футболчиларда менталиет ва характер жуда кучли.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика