UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  13 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  31 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  9 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11

Миржалол Қосимов: "Мақсад фақат кубок эмас, қитъада ҳам муносиб иштирок бўлиши лозим!" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Мақсад фақат кубок эмас, қитъада ҳам муносиб иштирок бўлиши лозим!"

Ўзбекистон кубоги финалларининг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзбекистон Кубогидаги ўзим иштирок этган биринчи финални яхши эслайман. Ўша йили чемпионликни бой берган бўлсак-да, кубок финалида “Навбаҳор”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эдик. Ўша ўйинда 2-голга муаллифлик қилганман. Энг эсда қоларли финал деб 1997 йилги “Пахтакор”-“Нефтчи” учрашувини айтган бўлардим. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганда биз ҳисобни тенглаштирганмиз – 2:2. Қўшимча таймлар белгиланган. Ўша пайтда “олтин қоида” амал қилар, яъни ким қўшимча вақтда тўп киритса ўйинга якун ясалар ва ўша жамоа ғолиб деб эълон қилинарди. “Нефтчи”да жуда қулай имконият бўлган ва улар гол урганларида ғолиб деб топилардилар. Лекин омад биз томонда бўлган. Учрашув якунланишига 2 дақиқа қолганда Андрей Акопянц томонидан киритилган тўп бизга кубокни тақдим этган.

​2003 йилги “Насаф” билан финал ҳам ёдимда қолган. Ўшанда 2-бўлимда майдонга тушгандим. “Пахтакор” 2:1 ҳисобида олдинга бораётганига қарамай, қаршиликлар ҳужумга зўр беришганди. 84-дақиқада мен ҳисобни 3:1 га етказганимдан кейингина, улар тақдирга тан беришганди.

​Бу йилги финалга келадиган бўлсак, мутахассис сифатида “Насаф”нинг имкониятлари яхшироқ деб ҳисоблайман. Сабаби, жамоанинг ҳозирги ўйини яхши шаклланган, таркиб бир неча йилдан бери стабил бўлгани учун ўйинчилар майдонда бир-бирларини яхши тушунишади. Улар ярим финалда “Локомотив”дан устун келганлари ҳам кўп нарсани англатади. Лекин “Бунёдкор” иродали жамоа эканини ҳам унутмаслик даркор. Ўтган йили Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида сафарда “Ал Жаиш”, шунингдек, бу йилги саралаш баҳсида “Ал Жазира”нинг устидан қозонилган иродали ғалабалар фикримга далил бўла олади. Айтмоқчиманки, мен билган “Бунёдкор” ўз иродасини кўрсата олса, “қалдирғочлар” ўз мақсадларига эришишлари мумкин.

Тилагим, кубокни ким олишидан қатъий назар, ОЧЛ мусобақасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишсин. Бу йил бирорта ҳам клубимиз гуруҳ босқичидан чиқа олмагани, қитъадаги рейтингга салбий таъсир кўрсатди. Шу боисдан ҳам мақсад фақат мамлакат кубоги эмас, қитъада ҳам муносиб иштирок бўлиши лозим!", - дейди Миржалол Қосимов.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика