UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  2 16:51Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:35Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  4 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  16 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2

Миржалол Қосимов: "Мақсад фақат кубок эмас, қитъада ҳам муносиб иштирок бўлиши лозим!" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Мақсад фақат кубок эмас, қитъада ҳам муносиб иштирок бўлиши лозим!"

Ўзбекистон кубоги финалларининг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзбекистон Кубогидаги ўзим иштирок этган биринчи финални яхши эслайман. Ўша йили чемпионликни бой берган бўлсак-да, кубок финалида “Навбаҳор”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эдик. Ўша ўйинда 2-голга муаллифлик қилганман. Энг эсда қоларли финал деб 1997 йилги “Пахтакор”-“Нефтчи” учрашувини айтган бўлардим. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганда биз ҳисобни тенглаштирганмиз – 2:2. Қўшимча таймлар белгиланган. Ўша пайтда “олтин қоида” амал қилар, яъни ким қўшимча вақтда тўп киритса ўйинга якун ясалар ва ўша жамоа ғолиб деб эълон қилинарди. “Нефтчи”да жуда қулай имконият бўлган ва улар гол урганларида ғолиб деб топилардилар. Лекин омад биз томонда бўлган. Учрашув якунланишига 2 дақиқа қолганда Андрей Акопянц томонидан киритилган тўп бизга кубокни тақдим этган.

​2003 йилги “Насаф” билан финал ҳам ёдимда қолган. Ўшанда 2-бўлимда майдонга тушгандим. “Пахтакор” 2:1 ҳисобида олдинга бораётганига қарамай, қаршиликлар ҳужумга зўр беришганди. 84-дақиқада мен ҳисобни 3:1 га етказганимдан кейингина, улар тақдирга тан беришганди.

​Бу йилги финалга келадиган бўлсак, мутахассис сифатида “Насаф”нинг имкониятлари яхшироқ деб ҳисоблайман. Сабаби, жамоанинг ҳозирги ўйини яхши шаклланган, таркиб бир неча йилдан бери стабил бўлгани учун ўйинчилар майдонда бир-бирларини яхши тушунишади. Улар ярим финалда “Локомотив”дан устун келганлари ҳам кўп нарсани англатади. Лекин “Бунёдкор” иродали жамоа эканини ҳам унутмаслик даркор. Ўтган йили Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида сафарда “Ал Жаиш”, шунингдек, бу йилги саралаш баҳсида “Ал Жазира”нинг устидан қозонилган иродали ғалабалар фикримга далил бўла олади. Айтмоқчиманки, мен билган “Бунёдкор” ўз иродасини кўрсата олса, “қалдирғочлар” ўз мақсадларига эришишлари мумкин.

Тилагим, кубокни ким олишидан қатъий назар, ОЧЛ мусобақасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишсин. Бу йил бирорта ҳам клубимиз гуруҳ босқичидан чиқа олмагани, қитъадаги рейтингга салбий таъсир кўрсатди. Шу боисдан ҳам мақсад фақат мамлакат кубоги эмас, қитъада ҳам муносиб иштирок бўлиши лозим!", - дейди Миржалол Қосимов.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика